язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2010 й. 116-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2010 й.

N 116



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк пластик

карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини

ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 19 апрелдаги

ПҚ-1325-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 10 июндаги

116-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Турғун савдо шохобчаларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак";


б) 30-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Турғун савдо шохобчаларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):


а) Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари 21-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Турғун савдо шохобчаларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак";


б) Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари 14-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Барча умумий овқатланиш объектларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 23-сон, 187-модда.