язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.12.2010 й. ПФ-4256-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.12.2010 й.

N ПФ-4256



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 23 декабрдаги

ПФ-4256-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони иловаси VI бўлимининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигини Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида" 2004 йил 9 июлдаги ПФ-3454-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қароридаги:


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари корхоналар ва ташкилотлар томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни олмасдан туриб фойдали қазилмаларни қазиб олишга йўл қўймаслик устидан доимий назоратни амалга оширсин.";


б) Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомда:


1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низом норуда фойдали қазилмаларга эга бўлган ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган тартиб ва шартларга татбиқ этилмайди";


9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қаттиқ фойдали қазилмаларни тажриба-саноат усулида қазиб олишга тажриба-саноат усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияга мувофиқ берилган майдонда (участкада) чамалаб баҳоланган тасдиқланган (ҳисобга олинган) захираларнинг тўрт фоизигача бўлган ҳажмларда йўл қўйилади";


12-бандда "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекциясига" ва "Саноатконтехназорат" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" ва "Саноатгеоконтехназорат"сўзлари билан алмаштирилсин;


21-бандда ва 32-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


47-бандда:

олтинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


52-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ошкора савдоларнинг бошланғич шартлари ўттиз кун мобайнида бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси ва "Ўзбекнефтгаз" МХК билан (углеводородлар бўйича) келишиб олинади";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


81-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"81. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси ўттиз кун мобайнида, йирик ва энг мураккаб объектлар бўйича эса материаллар келиб тушган пайтдан бошлаб олтмиш кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси ва "Ўзбекнефтгаз" МХК билан (углеводородлар бўйича) бир вақтнинг ўзида келишиб олинади";


84-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида, 106-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Саноатконтехназорат" сўзи "Саноатгеоконтехназорат" сўзи билан алмаштирилсин;


88-бандда:

иккинчи хатбошидан "(кенг тарқалган фойдали қазилмалар бўйича материаллар бундан мустасно)" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


117-бандда:

биринчи хатбошидаги "Саноатконтехназорат" сўзи "Саноатгеоконтехназорат" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "(кенг тарқалган фойдали қазилмалар бўйича материаллар бундан мустасно)" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


Низомнинг 2-иловасида:

"Саноатконтехназорат" сўзи "Саноатгеоконтехназорат" сўзи билан алмаштирилсин;

3-блокдаги "Субъектлар" ва "Тадбирлар" устунидан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

Низомнинг 3-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "DAEWOO INTERNATIONAL" (Корея Республикаси) корпорацияси билан Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Қосқудуқ ва Ашибулоқ инвестиция блокларида геология-разведка ишларини олиб бориш бўйича Битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 28 апрелдаги ПҚ-846-сон қарорининг 6-бандида "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "PETRONAS" (Малайзия) корпорацияси билан геология-қидирув ишлари, конларни қазиш ва обод қилиш ҳамда нефтгазкимёни ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 2 майдаги ПҚ-854-сон қарорининг 7-бандида "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корея миллий нефть корпорацияси билан Ўзбекистон Республикасининг Фарғона минтақасидаги Наманган-Тергачи ва Чуст-Поп инвестиция блокларида геология-разведка ишларини олиб бориш ҳақидаги Битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 31 мартдаги ПҚ-1085-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисида "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий кон-металлургия комбинатининг Кузатув кенгашини тузиш тўғрисида" 2008 йил 3 мартдаги ПҚ-809-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 июлдаги ПҚ-1373-сон қарорининг иловасида "лавозими бўйича - "Саноатконтехназорат" Давлат инспекцияси бошлиғи" сўзлари "Б.В. Ғуломов - "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мингбулоқ конини разведка қилишни давом эттириш ва ишлаб чиқиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 15 апрелдаги ПҚ-1323-сон қарорининг 11-бандидаги "Саноатконтехназорат" сўзи "Саноатгеоконтехназорат" сўзи билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 510-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 12-сон, 523-модда