язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.11.2010 й. ПҚ-1430-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2010 й.

N ПҚ-1430



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


"Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-257-сон Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси хизмати (Ш.Ҳ. Файзиев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 5 ноябрдаги

ПҚ-1430-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартишлар ва қўшимча

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошидаги "2004 йил 25 мартдаги 140-сон" сўзлари "2009 йил 15 июлдаги 200-сон" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг биринчи хатбошидаги "ушбу фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган шахс томонидан" сўзлари "баҳоловчи ташкилот томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-банди иккинчи хатбошидаги "мустақил баҳоловчи" сўзлари "баҳоловчи ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори билан тасдиқланган Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди иккинчи хатбошидаги "баҳоловчилар" сўзи "баҳоловчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 44-45-сон, 378-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 11-сон, 455-модда