язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2010 й. ПҚ-1259-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2010 й.

N ПҚ-1259



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сон Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ш.Ҳ. Файзиев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 11 январдаги

ПҚ-1259-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи қарорларига киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2005 йил 14 мартдаги ПҚ-29-сон қарори 4-бандидаги "профессионал бошқарувчи компанияларга" сўзлари "инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-330-сон қарорида:


а) 3-банднинг биринчи ва учинчи хатбошидаги "бошқарувчи компаниялар" сўзлари "инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг сарлавҳасидаги "бошқарувчи компаниялар" сўзлари "инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик соҳасининг иқтисодий ночор корхоналарини сотиб олган ёки ишончли бошқарувга қабул қилган инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 сентябрдаги ПҚ-474-сон қарорида:


а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги "бошқарув компанияларини" сўзлари "инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг биринчи хатбошидаги "бошқарув компанияларини" сўзлари "инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 1-2-сон, 5-модда.