язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2009 й. 334-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2009 й.

N 334



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат

кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар

ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни

чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 28 декабрдаги

334-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 3 июлдаги 149-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 34-модда) 2-бандининг биринчи хатбошидаги "Махсус комиссиянинг" сўзлари "Идоралараро махсус комиссиянинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 апрелдаги 94-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг биринчи хатбошидаги "Махсус комиссиянинг" сўзлари "Идоралараро махсус комиссиянинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2009-2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш дастури тўғрисида" 2009 йил 14 августдаги 232-сон қарорининг 5-бандидаги "Махсус комиссия" сўзлари "Идоралараро махсус комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 октябрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига жалб этиладиган техник кўмак (грантлар) ҳажмлари тизимли асосда кўпайтирилишини таъминлаганлиги учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мукофотларнинг аниқ миқдорлари ва мукофотланадиган мансабдор шахслар рўйхати ҳар бир аниқ лойиҳа бўйича тегишли тузилмаларнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда аниқлаштирилади ва тасдиқланади";

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 572-модда.