язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2009 й. 274-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.2009 й.

N 274



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молиявий ташкилотлари ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 12 августдаги 229-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 22 июлдаги 261-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Икки томонлама Ҳукуматлараро ва Идоралараро комиссиялар, қўмиталар ва кенгашларнинг таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 14 декабрдаги 520-сон қарорига 25 ва 26-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 15 октябрдаги

274-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 83-модда):

а) 2-илованинг 46-бандидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-илованинг 32-бандидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгашнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари ва кенгашлари раҳбарларининг таркиблари тўғрисида" 2004 йил 9 февралдаги 60-сон қарорига 1-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, коммунал хизматлар кўрсатиш ва транспорт комплекси раҳбари бошқарадиган комиссиялар" бўлимининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига замонавий ҳисобга олиш приборларини ва ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш дастури тўғрисида" 2005 йил 11 февралдаги 61-сон қарорига 5-илова изоҳларининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда инвестиция лойиҳалари рўйхатига аниқлик киритиш ҳуқуқига эга".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низомда:

а) 3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади) - хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича";

б) 13-банддаги "Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг" сўзлари "Идоралараро кенгашнинг" сўзлари билан ва 18-банднинг еттинчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари "Идоралараро кенгашга" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 16-банднинг биринчи хатбошидаги "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Идоралараро кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "2008 - 2012 йилларда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 23 январдаги 12-сон қарорининг 8-банди иккинчи хатбошидаги "Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "2009 йилда умумий фойдаланиладиган халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларини таъмирлаш дастурлари тўғрисида" 2009 йил 21 январдаги 18-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги "Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 43-сон, 456-модда.