язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2009 й. 239-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг давлат ахборот ресурсларини ҳамда интерактив давлат хизматларини ҳисобга олишни такомиллаштиришга оид айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2009 й.

N 239



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИ

ҲАМДА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ОИД АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Давлат ахборот ресурсларини ҳамда интерактив давлат хизматларини ҳисобга олишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

тегишли давлат ахборот ресурслари ҳамда интерактив давлат хизматлари шакллантирилишини, улардан фойдаланилишини ва уларнинг ўз вақтида қўллаб-қувватланишини ва янгиланишини таъминласинлар;

заруриятга кўра давлат органларининг ишлатилаётган ахборот тизимларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 20 августдаги

239-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда):

а) 2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига кейинчалик Рўйхатга киритиш учун йил мобайнида шакллантирилган давлат ахборот ресурслари бўйича ахборот киритсинлар";

б) 3-банддаги "ҳар йили 1 февралгача" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:

4-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 4-1 - 4-3-позициялар қўшилсин:


4-1.

Солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкалари реестри


Давлат солиқ қўмитаси

4-2.

Солиқ декларациялари реестри


4-3.

Молия ва солиқ ҳисоботи реестри




36-1-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 36-2-позиция қўшилсин:


36-2.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг ҳамда талабаларининг битирув малака ишлари ва магистрлик диссертациялари маълумотлар базаси


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги




39-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 39-1-39-2-позициялар қўшилсин:


39-1.

Озонни бузувчи моддаларни олиб кириш ва олиб чиқишни ҳисобга олиш бўйича маълумотлар базаси


Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси


39-2.

Маҳсулотлар ва чиқиндиларни экологик экспертизадан ўтказиш маълумотлар базаси




қуйидаги мазмундаги 51-2-позиция қўшилсин:


51-2.

Асосий хом ашё товарлари котировкалари маълумотлар базаси


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги




83-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 83-1 - 83-3-позициялар қўшилсин:


83-1.

Божхона юк декларацияси маълумотлар базаси


Давлат божхона қўмитаси

83-2.

Рўйхатдан ўтказилган ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотлар базаси


83-3.

Давлат чегараси орқали ўтаётган транспорт воситалари бўйича маълумотлар базаси




қуйидаги мазмундаги 116 - 121-позициялар қўшилсин:


116.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимининг ягона маълумотлар базаси


Давлат-тижорат Халқ банки


117.

Малака тоифалари тўғрисида сертификат олган Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактаблари педагоглари реестри


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази


118.

Аккредитация қилинган таълим муассасалари тўғрисидаги реестр


119.

Юридик шахсларга темир йўл транспорти объектлари, маҳсулотлари ва технологияларини уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан берилган қабул қилиш хулосалари реестри


Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


120.

Миллий ва хорижий ахборот ресурслари маълумотлар базаси


Ўзбекистон миллий кутубхонаси


121.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тайёр илмий-техник ишланмалари маълумотлар базаси


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 34-сон, 374-модда.