язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2009 й. 230-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2009 й.

N 230



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Импорт операцияларини янада тартибга солиш ва уларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг амал қилиши қарор кучга киргандан кейин тузиладиган контрактларга нисбатан татбиқ этилади.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Ушбу қарор 2009 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 12 августдаги

230-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Импорт операциялари бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисидаги низомда:

а) V бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ташқи савдо импорт операцияларини назорат қилиш";

б) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Пул маблағлари ўтказилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида товарларни республикага келтириш ва эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштириш, импорт контрактлари бўйича ишлар ва хизматлар кўрсатишни бажариш ёки улар учун тўланган пул маблағларини қайтаришнинг таъминланмаганлиги тўлов муддати ўтган дебиторлик қарз ҳисобланади.

Агар пул маблағлари ўтказилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида импорт қилувчи корхона томонидан ваколатли банкка товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилганлиги тўғрисида божхона хизматларининг тегишли қайдлари ёзилган карточка, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича эса - бажарилган ишларнинг инвойслари, счёт-фактуралари, далолатномалари тақдим этилмаса, у ҳолда ваколатли банклар кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин ўн кун муддатда импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ инспекциясига тегишли ахборотни жўнатади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9.5-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Етказиб берувчилар томонидан монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилишини, улар томонидан ходимларни ўқитиш, роялти тўлови хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар, қурилмалар, механизмлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар харид қилиш юзасидан импорт контрактлари бўйича бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва роялти суммаси контрактларда (спецификацияларда) алоҳида кўрсатилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 32-33-сон, 363-модда.