ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2009 й. 153-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.06.2009 й.
N 153
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага
бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори)
Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2009 йил 5 июндаги
153-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2000 йил 23 октябрдаги 411-сон қарори 5-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 24-сон, 270-модда.