язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2009 й. 22-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2009 й.

N 22



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш

воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш,

ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментини ташкил

этиш тўғрисида" 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқаруви республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони талабларига мувофиқ ўзининг янгиланган низомини ва ташкилий тузилмасини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 28 январдаги

22-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ТАСИС дастурини амалга оширишни таъминлашда вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида" 1997 йил 29 майдаги 274-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 5-сон, 20-модда):

а) 2-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Европа Иттифоқи Комиссиясининг ТАСИС дастури доирасидаги лойиҳалар бўйича вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низомда:

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Ўзбекистондаги ТАСИС дастури фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳузуридаги Ўзбекистонда Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси ("ЎЗЕИКБЮРО") ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги Департаменти деб аталади) томонидан мувофиқлаштирилади";

6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Барча буюртманомалар ТАСИС дастури мақсадлари ва шартларига мувофиқ муайян мезонлар бўйича "ЎЗЕИКБЮРО"да дастлабки танловдан ўтади ва келишиш, ҳисобга олиш ва кейинчалик мониторинг олиб бориш учун Молия вазирлиги Департаментига юборилади. Танловдан ўтган ва келишилган таклифлар тасдиқлаш ва бўлажак хатти-ҳаракатлар дастурига киритиш учун Европа Комиссиясига юбориш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига юборилади";

11-бандга "амалга оширилади ва" сўзларидан кейин "Молия вазирлиги Департаменти ва" сўзлари қўшилсин;

15-бандга "ЎЗЕИКБЮРО" сўзларидан кейин "Молия вазирлиги Департаментига" сўзлари қўшилсин;

16-бандга "ЎЗЕИКБЮРО" сўзларидан кейин "Молия вазирлиги Департаментига" сўзлари қўшилсин;

20-банддаги "рўйхатдан ўтказиш", "рўйхатдан ўтказганлик учун" сўзлари тегишли равишда "вақтинча рўйхатдан ўтказиш" ва "вақтинча рўйхатдан ўтказганлик учун" сўзлари билан алмаштирилсин;

28-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида" сўзлари билан алмаштирилсин;

29-банддаги "Ўздавстандарт" маркази" сўзлари "Ўзстандарт" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

34-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда):

а) 2-бандда:

иккинчи хат бошига "ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига" сўзлари қўшилсин;

учинчи хат бошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига" сўзлари "Молия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг учинчи хат бошидаги "Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментига" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда):

а) Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низомда (3-илова):

8-бандда:

иккинчи хат бошидаги "Департаментга ҳамда Давлат статистика қўмитасига" сўзлари "Департаментга, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига ва Молия вазирлигининг Ғазначилигига (кейинги ўринларда - Ғазначилик деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Ғазначиликка инсонпарварлик ёрдами олинганлиги ва фойдаланилганлиги тўғрисидаги йиғма ахборотни тақдим этади";

15-банддаги "ва тармоқ комиссиялари" сўзларидан кейин "Молия вазирлиги билан келишган ҳолда" сўзлари қўшилсин;

16-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Ҳудудий ва тармоқ комиссияларининг, шунингдек юқори бюджет ташкилотларининг инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини назорат қилиш натижалари бўйича ҳисоботи ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментига (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси Департаменти деб аталади) тақдим этилади";

17-бандда:

биринчи хат бошидаги "ҳудудий ва тармоқ комиссиялари" сўзлари "тармоқ комиссиялари ва ҳудудий комиссиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хат бошилар қўшилсин:

"Ҳузурида тегишли тармоқ комиссиялари ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек олувчилар Ғазначиликка инсонпарварлик ёрдами юклари олинганлиги ва улардан мақсадли фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича ва муддатларда тақдим этадилар.

Ғазначилик ҳудудий ва тармоқ комиссиялари, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, шунингдек олувчилар томонидан тақдим этилган маълумотлар умумлаштирилиши ва Молия вазирлиги Департаментига тақдим этилишини таъминлайди";

23-бандда:

биринчи хат бошидаги "Департаментга" сўзидан кейин "ва Ғазначиликка" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хат бошидаги "шакллантириш бўйича" сўзларидан кейин "Молия вазирлиги билан келишган ҳолда" сўзлари қўшилсин;

27-банднинг биринчи хат бошидаги "Департаментга" сўзидан кейин "Ғазначиликка" сўзи қўшилсин;

28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган тартибда ва муддатларда Ғазначиликка инсонпарварлик ёрдами тўғрисидаги статистик ахборотни тақдим этади";

Низомга 1 ва 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:





Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши,

ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган

тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли

фойдаланилишини назорат қилиш тартиби

ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги

тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА


Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши,

аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан

мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш

СХЕМАСИ

Донорлар

1. Донорлар томонидан мурувват юкларини олувчиларга бериш.

2. Олувчи томонидан товарлар мурувват ёрдамига тегишли юк эканлиги тўғрисида ҳужжатлар тайёрлаш ва уларни комиссиялар орқали ахборот-таҳлил департаментига юбориш (2а).

3. Ахборот-таҳлил департаменти томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш ва божхона органларига юкларнинг мурувват ёрдамига тегишли эканлиги тўғрисида хулоса бериш.

4. Божхонада расмийлаштириш ва мурувват ёрдами юклари сифатини назорат қилиш.

5. Божхона органлари томонидан мурувват юклари тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментига ва Давлат статистика қўмитасига маълумотлар бериш.

6. Мурувват ёрдами юкларини аниқ тарзда тақсимлаш лойиҳасини тайёрлаш ва асослаш.

6а. Мурувват ёрдами юкларини аниқ тарзда тақсимлаш лойиҳасини Молия вазирлиги билан келишиш.

7. Мурувват ёрдами юкларининг аниқ тарзда тақсимланишини тасдиқлаш.

8. Мурувват юкларини истеъмолчиларга етказиб бериш ва уларни ҳисобга олиш.

9. Текширишлар ўтказиш, мурувват юкларини божхонада расмийлаштириш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг бажарилишини акс эттирган ҳолда далолатномалар тузиш.

9а. Молия вазирлиги Департаментига текширишлар натижалари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш.

10. Давлат статистика қўмитасига мурувват юкларининг олиниши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиш.

10а. Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича ва муддатларда Ғазначиликка мурувват ёрдами юкларини олиш ва уларнинг фойдаланилиши тўғрисида ахборот тақдим этиш.

10б. Молия вазирлиги Департаментига умумлаштирилган ахборотни тақдим этиш.

11. Мурувват юкларидан мақсадли фойдаланилишини ва аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланишини, шу жумладан, (11а) донорлар томонидан текшириш.

12. Молия вазирлиги Департаменти томонидан Ахборот-таҳлил департаментига мурувват ёрдами лойиҳалари амалга оширилиши тўғрисидаги йиғма ахборотни тақдим этиш.


1

11а

Олувчи

8

Истеъмолчи


10а

6

9

2

11

Тармоқ ва ҳудудий комиссиялар, тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11

10а


10

4

7

Давлат божхона қўмитаси ва ваколатли давлат назорати органлари

Комплекс раҳбари

5

3

Давлат статистика қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти

5

Ишчи гуруҳ



10


Молия вазирлиги Ғазначилиги

5

12

Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти

10б




Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши,

ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган

тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли

фойдаланилишини назорат қилиш тартиби

ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги

тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА


Мурувват лойиҳаларини амалга ошириш мониторинги

СХЕМАСИ

Донорлар

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги


1. Мурувват лойиҳаларини амалга оширишга доир таклифлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва умумлаштириш.

2. Тақдим этилган ахборотни таҳлил қилиш, ҳар йили йиғма ҳисобот тузиш, устувор лойиҳаларнинг биринчи навбатдаги рўйхатини тузиш ва уларни Молия вазирлиги билан келишиш.

2а. Молия вазирлиги билан келишилган мурувват ёрдамининг устувор лойиҳалари бўйича ахборотни Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментига тақдим этиш.

3. Комплекс раҳбари томонидан мурувват лойиҳаларининг устувор рўйхатини  тасдиқлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (3а) ва Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган донорларнинг ваколатхоналари (3б) орқали донорларга (3в) юбориш.

4. Қўшма дастур ёки лойиҳани ишлаб чиқиш ҳамда томонларнинг масъулияти тўғрисидаги икки томонлама битимни тайёрлаш.

5. Лойиҳа тўғрисида ахборот тўпланишини таъминлаш, режа-жадвални тасдиқлаш ва лойиҳа бўйича ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни олиш.

6. Мурувват лойиҳалари амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни Давлат статистика қўмитасига ва Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этиш.

7а. Мурувват лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этиш.

7б. Ғазначилик томонидан Молия вазирлиги Департаментига йиғма ахборотни тақдим этиш.

8. Молия вазирлигининг Департаменти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментига якуний умумлаштирилган ахборотни тақдим этиш.

Лойиҳанинг ижрочиси

4

4

4


5

1

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

Тармоқ ва ҳудудий комиссиялар, тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6

6


Молия вазирлиги Ғазначилиги

2


6

Ўзбекистон Республикасидаги донорлик ташкилотлар ваколатхоналари

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти

Ишчи гуруҳ

8

Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти

б) Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда:

4-банднинг биринчи хат бошига "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига" сўзларидан кейин "ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти  (кейинги ўринларда Молия вазирлиги Департаменти деб юритилади) Молия вазирлиги билан келишилган ҳамда" сўзлари қўшилсин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва минтақалари бўйича ахборотларни туркумлаш ва техник кўмаклашишдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот чораги охирги ойининг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Молия вазирлиги Департаментига техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шакл бўйича тақдим этади (ушбу Низомга 2-илова).

Давлат статистика қўмитаси Давлат статистика ишлари дастурида назарда тутилган муддатларда статистик кузатувни ташкил этади ҳамда олинган ва ўзлаштирилган грант маблағлари тўғрисидаги статистик ҳисоботларнинг умумлаштирилган маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига (кейинги ўринларда Ғазначилик деб юритилади), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, шунингдек тўлов баланси статистикасига киритиш учун - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади";

6 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларини жалб этиш ҳамда уларнинг мажбуриятлари бажарилишининг доимий мониторингини амалга оширади.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳасини молиялаштириш бўйича қабул қилган қарорлари тўғрисида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тушаётган ахборот тўғрисида Молия вазирлиги Департаментига ўз вақтида хабар беради.

Молия вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши тўғрисидаги таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади";

10-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ижро этувчи агентликлар уч кун мобайнида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Департаментига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинаётган товарлар (хизматлар) тушганлиги тўғрисида ахборот беради";

11-банддаги "бир ой муддатда" сўзларидан кейин "Молия вазирлиги Департаменти ҳамда" сўзлари қўшилсин;

13-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзларидан кейин "ҳамда Молия вазирлиги Департаменти" сўзлари қўшилсин;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни кучайтириш мақсадида Молия вазирлиги техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича ижро этувчи агентликлар фаолиятини белгиланган тартибда текшириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этишга ҳақлидир";

15-банднинг иккинчи хат бошидаги "белгиланган тартибда" сўзларидан кейин "Ғазначиликка" сўзи қўшилсин;

16-банднинг биринчи хат бошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:





Техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва

улардан мақсадли фойдаланилишини назорат

қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА


Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар

ҳамда хорижий ҳукумат ташкилотларининг техник

кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан

мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш

СХЕМАСИ

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

7

Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаменти

_______________     мониторинг

1. Халқаро молиявий ва иқтисодий институт ёки хорижий ҳукумат ташкилоти томонидан техник кўмаклашиш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш.

2. Молия вазирлиги билан келишилган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилишига доир тадбирлар режаси ва грант маблағларини ўзлаштириш жадвали.

3. Техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотлар.

4. Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича техник кўмаклашиш грантлари бўйича ҳисоботларни олиш.

4а. Статистик ҳисоботларни тақдим этиш.

5. Ҳар ойлик техник кўмаклашиш маблағлари тушуми ва уларнинг ўзлаштирилиши ҳамда ўз банк ҳисоб рақамларидан кўчирма олиш.

6. Статистик ҳисоботларнинг умумлаштирилган маълумотларини тақдим этиш.

6а. Умумлаштирилган йиғма ахборот тақдим қилиш.

6б. Техник кўмаклашиш тушуми ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида йиғма ахборот.

7. Лойиҳаларни амалга оширишда халқаро молиявий ва иқтисодий институт ёки хорижий ҳукумат ташкилотларини жалб қилиш ва мажбуриятлар бажарилишининг доимий мониторинги.

7а. Лойиҳани амалга ошириш, техник кўмаклашиш маблағларини ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланишнинг доимий мониторинги.

7б. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан таклифлар.

8. Товарлар (хизматлар) тушиши тўғрисида ахборот.

9. Товарларнинг (хизматларнинг) божхона томонидан расмийлаштирилиши.

10. Лойиҳа амалга оширилганлиги тўғрисида якуний ҳисобот.

__  __  __  __  __  __       назорат

11. Грант маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш.

11а. Текширишлар натижалари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш.

1

6

2

8

10

3


1

Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ёки хорижий ҳукумат ташкилоти

Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаменти

10

8

3

2

11а

3

Молия вазирлиги Ғазначилиги

4


Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси

6

Давлат статистика қўмитаси

3





6

11


1

Иқтисодиёт вазирлиги




5



Ижро этувчи агентликлар

9

Давлат божхона қўмитаси








5. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида Низомда:

а) 8-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"- Ўзбекистон Республикасига келаётган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан, номоддий шаклдаги воситалар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ишлаш";

б) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"- Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан, номоддий шаклдаги воситаларнинг тўлиқ ва тизимли ҳисобини юритади";

в) 10-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"-белгиланган тартибда инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари олувчиларидан уларнинг шахсий банк ҳисоб рақамларидан кўчирмалар, шунингдек улар томонидан олинган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан, номоддий шаклдаги воситалар тўғрисида ҳисоботлар ва ахборотлар олиш".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 41-модда.