язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2009 й. ПФ-4158-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.12.2009 й.

N ПФ-4158



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2009 йил 30 октябрдаги 1083-I-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2009 йил 4 декабрдаги 693-I-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 21 декабрдаги

ПФ-4158-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига 2010 йил 1 январдан

киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 16 июндаги ПФ-871-сон Фармони 3-бандининг учинчи хатбошидаги "ижтимоий суғурта" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида" 1996 йил 10 декабрдаги ПФ-1657-сон Фармонининг 2-бандида:

биринчи хатбошидаги "1997 йилнинг 1 январидан бошлаб" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уч нафар ва ундан ортиқ болали оилаларга - 140 фоиз";

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида" 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон Фармони 3-бандидан "ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2005 йилнинг 1 майидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2005 йил 13 апрелдаги ПФ-3596-сон Фармони билан тасдиқланган, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари рўйхатидан 1 ва 2-бандлар чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармони иловасининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қонунда назарда тутилган ҳолатларни мустасно қилган ҳолда, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонидаги:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Хўжалик юритувчи субъектларга беш йил мобайнида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, янги технологик ускуналар харид қилиш, янги қурилиш шаклида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли солиқ даврида амортизация ажратмаларини чиқариб ташлаган ҳолда, аммо солиққа тортиладиган даромаднинг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда фойдадан олинадиган солиқ базасини камайтириш ҳуқуқи берилсин";

4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ушбу Фармонда кўзда тутилган солиқ имтиёзлари мазкур харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик ускуналар бўйича эса - навбатдаги ҳисобот солиқ даврида ускуналар ишга туширилган пайтдан бошлаб қўлланилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 558-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 12-сон, 501-модда