язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.10.2009 й. ПҚ-1199-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2009 й.

N ПҚ-1199



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 7 октябрдаги

ПҚ-1199-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи

ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш

ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк оборотига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 41-сон, 441-модда.