язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2009 й. ПФ-4116-сон "Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.06.2009 й.

N ПФ-4116



СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ТАРТИБГА

СОЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ҲАМДА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сон Фармонига мувофиқ ҳамда солиқ имтиёзларини тартибга солиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан берилган, муддатсиз характерга эга бўлган солиқ имтиёзлари 2009 йилнинг 1 июлидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, 3-иловада назарда тутилган қарорлар бундан мустасно.


4. Белгилаб қўйилсинки, вақтинчалик характерга эга бўлган ва илгари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан берилган солиқ имтиёзлари уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар сақланиб қолади.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 17 июндаги

ПФ-4116-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи фармонларига киритиладиган

ЎЗГАРТИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 31 майдаги ПФ-1467-сон Фармонида:

2-банднинг биринчи хатбошидаги "ва имтиёзларнинг" сўзлари чиқариб ташлансин;

4-банд чиқариб ташлансин;

иловада:

сарлавҳадаги "ва имтиёзлар" сўзлари чиқариб ташлансин;

II бўлим чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сон Фармонида:

а) 4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"геология-разведка ишларини ўтказиш даврида бюджетдан ташқари жамғармаларга барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмаларни";

б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширган хорижий компаниялар иштирокида ташкил этиладиган нефть ва газ қазиб чиқарувчи қўшма корхоналар нефть ёки газ қазиб олинишидан бошлаб 7 йил муддатга фойда солиғи тўлашдан озод қилинсин".

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонида:

3-банддаги "ишлаб чиқариш микрофирмалари ва кичик корхоналари" деган сўзлар "юридик шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, қайд этиб ўтилган солиқ имтиёзларининг амал қилиши бекор қилинади, бюджетга тегишли солиқлар тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади. Технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга экспортга берилган бўлса, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бекор қилинади ва бюджетга божхона тўловлари тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади".





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 17 июндаги

ПФ-4116-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз

кучини йўқотган деб эътироф этилган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада деҳқон (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1991 йил 29 ноябрдаги ПФ-295-сон Фармонининг 13-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Яйлов чорвачилиги (қоракўлчилик, қўйчилик, уюр йилқичилиги ва туячилиги) ходимларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишнинг қўшимча тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 7 январдаги ПФ-307-сон Фармонининг 1-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, хорижий сармояларни жалб этиш ва ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида" 1992 йил 24 июлдаги ПФ-445-сон Фармонининг 8-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Буюк Ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 2 июндаги ПФ-1162-сон Фармонининг 3 ва 4-бандлари.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозорларнинг фаолиятини ташкил этишни ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 5 мартдаги ПФ-1384-сон Фармонининг 3-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 3 апрелдаги ПФ-1416-сон Фармонининг 3-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси тўғрисида" 1996 йил 4 декабрдаги ПФ-1655-сон Фармонининг 7-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 31 январдаги ПФ-1702-сон Фармонининг 5-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон ва фермер хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармонининг 7-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 24 апрелдаги ПФ-1749-сон Фармони 1-бандининг тўртинчи хатбоши.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 19 январдаги ПФ-1919-сон Фармони.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонининг 3-банди.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 19 январдаги ПФ-1919-сон Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1998 йил 25 майдаги ПФ-1998-сон Фармони.


14. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 январдаги "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-1919-сон Фармонига қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 3 августдаги ПФ-2065-сон Фармони.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сон Фармони.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида" 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармони 13-бандининг иккинчи хатбоши.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш шкаласини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 26 декабрдаги ПФ-2793-сон Фармони.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 январдаги ПФ-3022-сон Фармонининг 3-банди.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лизинг фаолиятини ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 28 августдаги ПФ-3122-сон Фармони.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш ва тажриба алмашув тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 1 июлдаги ПФ-3272-сон Фармони 6-бандининг иккинчи хатбоши.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2004 - 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида" 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сон Фармонининг 10-банди.


22. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармони иловасининг 5 ва 13-бандлари.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сон Фармони.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармони 5-бандининг иккинчи хатбоши.


25. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сон Фармонига қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПФ-3741-сон Фармони.


26. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 июлдаги ПФ-3771-сон Фармони иловасининг 1 ва 4-бандлари.


27. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 февралдаги ПФ-3850-сон Фармони 1-иловасининг 2-банди.


28. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 июндаги ПФ-3883-сон Фармони иловасининг 1 - 4-бандлари.


29. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 июндаги ПФ-3886-сон Фармони.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 23 июндаги ПҚ-107-сон қарорининг 6-банди.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 июлдаги ПҚ-404-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорининг 6-банди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 17 июндаги

ПФ-4116-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

солиқ имтиёзлари берадиган, муддатсиз характерга эга бўлган

ва ўзининг амал қилишини сақлаб қоладиган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига туташ ҳудудларда ердан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 26 сентябрдаги 480-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1998 йил 19 январдаги 31-сон қарорининг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро рейсларда йўловчиларни овқатлантириш учун "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ва унинг бўлинмалари томонидан келтириладиган товарларни олиб кириш тартиби тўғрисида" 1999 йил 6 майдаги 222-сон қарорининг 1-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси конларида суюқ углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш тўғрисида" 1999 йил 2 июлдаги 322-сон қарорининг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидоийлар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида" 1999 йил 22 июлдаги 358-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" Давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбоши.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил, 4-сон, 23-модда) 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўмир таннархини пасайтириш ва кўмир саноатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 7 августдаги 345-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбоши.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 8-сон, 78-модда) 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори 3-бандининг олтинчи хатбоши.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил, 7-сон, 73-модда) 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорининг 4 ва 5-бандлари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 25-сон, 282-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 6-сон, 221-модда