язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2008 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2008 й. 151-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2008 й.

N 151



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва

ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 4 июлдаги

151-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги Низомда:


а) 9-бандда ўн олтинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензиялар реестрини юритади;

ўз ваколатлари доирасида суғурта фаолиятини тартибга соладиган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

суғурталовчилар ва суғурта брокерлари томонидан лицензия битимида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;

ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга соладиган норматив ҳужжатларни, шу жумладан Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия битимида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;

аудиторнинг малака сертификатини олиш учун талабгорларга қўйиладиган малака талабларини белгилайди;

суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди;

солиқ маслаҳатчиси ва актуарийнинг малака сертификатларини олиш учун ўқитиш дастурини, малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини, шунингдек республика аудиторлар бирлашмаси билан келишган ҳолда - аудиторнинг малака сертификатини олиш учун ўқитиш дастурини ва малака имтиҳонлари топшириш тартибини белгилайди;

солиқ маслаҳатчиси ва актуарийнинг малака сертификатларини олиш ҳуқуқи учун малака имтиҳонларини, шунингдек республика аудиторлар бирлашмаси иштирокида - аудиторнинг малака сертификатини олиш ҳуқуқи учун малака имтиҳонини ўтказади;

белгиланган тартибда аудиторлик ташкилотини лицензиялашни амалга оширади;

аудитор, актуарий ва солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатларини беради, амал қилишини тўхтатади ва бекор қилади;

тегишли малака сертификатларига эга бўлган аудиторлар, актуарийлар ва солиқ маслаҳатчилари реестрини ҳамда аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари ҳисобини юритади;

белгиланган тартибда суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;

суғурталовчини қайта ташкил этиш ва тугатишга рухсатнома беради ва рухсатнома беришни рад этади, шунингдек рухсатнома бериш ва рухсатнома бериш рад этилиши тартибини белгилайди";

йигирма бешинчи - қирқ учинчи хатбошилар тегишли равишда ўттизинчи - қирқ саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 10-бандда ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи - ўн бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"суғурта ташкилотлари учун мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни белгилаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бозори профессионал қатнашчилари фаолиятини, шу жумладан суғурта ташкилотлари томонидан белгиланган иқтисодий нормативларга риоя қилинишини текшириш, шунингдек суғурта бозорининг профессионал қатнашчиларига аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар киритиш;

суғурталовчилар томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, белгиланган иқтисодий нормативлар, шу жумладан тўлов қобилияти нормативлари бузилганлиги учун уларга суғурталовчи учун белгиланган устав сармояси энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача миқдорда белгиланган тартибда жарима солиш";

ўн бешинчи - йигирманчи хат бошилар тегишли равишда ўн олтинчи - йигирма биринчи хат бошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:


а) 5-бандда бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензия талабгори (лицензиат)нинг раҳбари ва бош бухгалтери суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлишлари керак";


б) 9-бандда:

"а" кичик банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва унинг рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;

лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномасининг нотариал тасдиқланан нусхалари ҳамда меҳнат дафтарчаси)";

"б" кичик бандда учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги учинчи-тўртинчи хат бошилар билан алмаштирилсин:

"юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва унинг рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;

лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномасининг нотариал тасдиқланан нусхалари ҳамда меҳнат дафтарчаси)";

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади, лицензия талабгорининг раҳбари томонидан тасдиқланган суғурта қоидалари (шартлари) бундан мустасно".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган суғурталовчилар қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Бунда суғурталовчининг кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш учун лицензия олиши талаб қилинмайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 28-сон, 270-модда.