язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2008 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2008 й. 128-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2008 й.

N 128



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада

такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар

учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"

2008 йил 24 мартдаги ПҚ-843-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида" 2008 йил 24 мартдаги ПҚ-843-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 12 июндаги

128-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида" 2003 йил 8 майдаги 210-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 36-модда):

а) 4-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"баҳоловчиларнинг малака имтиҳонлари ўтказилишини ташкил этиш";

олтинчи хатбошидаги "ва жисмоний шахслар" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

1) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Баҳолаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

5. Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун баҳолаш фаолиятининг қуйидаги йўналишлари бўйича намунавий (оддий) лицензиялар берилади:

кўчар мулкни баҳолаш ҳуқуқи учун, қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари;

кўчмас мулкни баҳолаш ҳуқуқи учун, мулкий комплекс сифатидаги корхоналардан ташқари;

бизнесни баҳолаш ҳуқуқи учун (мулкий комплекс сифатидаги корхоналар, моддий ва номоддий активларнинг барча турлари)";

2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Қуйидагилар баҳолаш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

"Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандартлари талабларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

лицензия олишда ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда тўлиқ шакллантирилган устав капиталининг мавжудлиги;

фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг мавжудлиги;

фаолиятнинг фақат ушбу Низомда назарда тутилган турини амалга ошириш;

баҳоловчи томонидан баҳолаш фаолиятини фақат битта баҳоловчи ташкилотда амалга ошириш. Бунда баҳолаш фаолияти баҳоловчи томонидан бошқа баҳоловчи ташкилотда фақат у баҳолаш фаолиятини амалга оширган баҳоловчи ташкилот билан тузилган меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тўхтатилгандан, бекор қилингандан ёки унинг муддати тугагандан кейин амалга оширилиши мумкин;

баҳоловчи ташкилот штатида ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда баҳоловчиларнинг мавжудлиги;

баҳолашни ўтказишда олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;

баҳолашни ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари лавозимига фақат баҳоловчини тайинлаш;

баҳолаш фаолиятини амалга оширишда баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белиланган тартибда мустақилликни таъминлаш;

баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган шахс (шахслар) томонидан баҳолаш тўғрисида ҳаққоний ҳисобот тузиш;

баҳоловчи ташкилотда ўз баҳоловчилари ишлари сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари мавжудлиги;

лицензияловчи органни номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 10 кун муддатда хабардор қилиш;

ярим йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига белгиланган шаклда баҳолаш фаолияти тўғрисида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси талабига кўра баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотларни тақдим этиш.

Қуйидагилар:

кўчар мулкни (қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари) баҳоловчи ташкилотлар - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1500 бараварига тенг миқдорда устав капиталига ва камида иккита баҳоловчи штатига эга бўлиши керак;

кўчмас мулкни (мулкий комплекс сифатидаги корхоналардан ташқари) баҳоловчи ташкилотлар - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2000 бараварига тенг миқдорда устав капиталига ва камида учта баҳоловчи штатига эга бўлиши керак;

бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхоналар, моддий ва номоддий активларнинг барча турларини) баҳоловчи ташкилотлар - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2500 бараварига тенг миқдорда устав капиталига ва камида тўртта баҳоловчи штатига эга бўлиши керак.

Бунда устав капиталининг камида 30 фоизи пул маблағларидан иборат бўлиши керак.

Баҳоловчи ташкилотлар қўшимча баҳолаш фаолияти профессионал хизматларининг фақат қуйидаги турларини кўрсатиши мумкин:

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш;

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, бизнес-режалар тузиш;

баҳолаш жараёнини автоматлаштириш ва ахборот технологияларини жорий этиш;

баҳолаш фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини тарқатиш";

3) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олиш депозит ҳисоб рақами;

фаолиятнинг лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланаётган тури;

б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) лицензия талабгори аризасининг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғимнинг лицензия талабгори тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) лицензия талабгори штатида турган ушбу Низомда назарда тутилган миқдордаги баҳоловчилар малака сертификатларининг тасдиқланган нусхалари;

д) таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;

е) баҳоловчиларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларнинг тасдиқланган нусхалари;

ж) шакллантирилган устав капитали миқдори тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган ҳужжат;

з) пул маблағларининг устав капиталига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (бухгалтерия ҳисоби тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошланғич ҳисобга олиш ҳужжатлари нусхалари);

и) ўз баҳоловчилари ишлари сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари нусхалари";

4) 17-банднинг тўртинчи хатбошидаги "фаолият тури" сўзларидан кейин "ва унинг йўналишлари" сўзлари қўшилсин;

5) 22-бандда:

"этиши учун етарли бўлган" сўзлари "этадиган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этиш учун лицензия талабгорига кўпи билан 30 кун муддат берилади";

6) 25-бандда:

"кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар" сўзлари "қайта расмийлаштириладиган лицензиянинг асл нусхаси ва кўрсатилган ўзгартиришларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

7) 33-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Қуйидагилар баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга киради:

баҳолаш тўғрисида мулкдорга ва (ёки) буюртмачига моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳаққоний бўлмаган ҳисобот тузиш;

ҳаққоний бўлмаган эксперт хулосаси тузиш;

баҳолаш ишларини ўтказишда олинган махфий ахборотни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

баҳолаш фаолиятини амалга оширишда баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақилликни таъминламаганлик;

лицензияловчи орган томонидан ўтказиладиган лицензия талаблари ва шартларини текширишлардан бўйин товлаш;

баҳолаш фаолиятини амалга оширишда фуқаролик масъулияти суғурта полисининг мавжуд эмаслиги;

ушбу Низомда назарда тутилмаган фаолият турларини амалга ошириш;

8) 35-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан алмаштирилсин:

"юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;

муассисларнинг устав капиталига қўшган маблағлари тўғрисидаги маълумот";

9) Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш схемасида:

1-босқичнинг "Субъектлар" устунидаги "жисмоний шахс" сўзлари чиқариб ташлансин;

4-босқичнинг "Тадбирлар" устунидаги 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади (топширилади)".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 224-модда.