язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2008 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2008 й. 101-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2008 й.

N 101



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 21 майдаги

101-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 декабрдаги 247-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро экспертлар кенгаши томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низомда:

а) 9-банднинг ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Экспертлар кенгаши ташаббускор таклифининг тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини ўрганиб ҳамда ишчи органнинг дастлабки баҳоси натижаларини кўриб чиқиб ўн иш куни мобайнида бундан кейин ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида расмий хулоса беради";

б) 10-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиқиш Экспертлар кенгаши томонидан тасдиқланадиган енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш лойиҳаларини танлаб олиш бўйича мезонлар асосида амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида назарда тутилган тегишли талабларга мувофиқ бўлган лойиҳалар бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш кўрсатиб ўтилган низомнинг IV бўлимига мувофиқ амалга оширилади";

в) 11-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши экспертизадан ўтказиш учун "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига берилади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясида экспертизадан ўтказиш лойиҳа бўйича қабул қилинган технологик ечимни (фойдаланиладиган технологиялар даражаси, асбоб-ускуналарнинг - технологик жараённинг тавсия этилаётган занжирининг комплекслилиги, юқори сифатли ва кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимининг мавжудлиги, хом ашё базаси билан таъминланганлик, шунингдек умуман тармоқ бўйича лойиҳани амалга оширишнинг комплекслилиги) баҳолаш юзасидан икки ҳафта муддатда амалга оширилади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясида экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра ташаббускор уни кўриб чиқиш учун Экспертлар кенгашига киритади";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг техник-иқтисодий асослаш юзасидан эксперт хулосаси";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лойиҳа ташаббускори "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси хулосасига рози бўлмаган тақдирда Экспертлар кенгашига асосланган эътирозни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Экспертлар кенгаши лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси хулосаларини, шунингдек лойиҳа ташаббускори фикрини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади";

г) 14-банднинг "в" кичик бандидаги "лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши бўйича бир ёки бир нечта ваколатли экспертиза органларининг салбий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда" сўзлари чиқариб ташлансин;

д) 15-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

е) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши бўйича Экспертлар кенгашининг ижобий қарори лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашида назарда тутилган шартлар, талаблар ва параметрларга мувофиқ лойиҳани келгусида амалга ошириш учун асос ҳисобланади.

Ушбу Низомнинг 10-банди учинчи хатбошида назарда тутилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашини тасдиқлаш лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши бўйича Экспертлар кенгашининг ижобий қарори олингандан кейин Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг IV бўлимига мувофиқ амалга оширилади".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 176-модда.