язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2008 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2008 й. 90-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2008 й.

N 90



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини

янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага* мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (2007 йилги версия)га мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 7 майдаги

90-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг   матни   ахборот-қидирув   тизими

экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига таржима

қилинган  ва ахборот тусига эга.  Ноаниқликлар

келиб  чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг

рус тилидаги матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар

(Кўчирма)


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 августдаги 343-сонли "Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига 1-сон илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Эркин алмаштириладиган валютада экспорт

қилинадиган юқори ликвидли товарлар

НОМЕНКЛАТУРАСИ

     

N

Товар номи


ТИФ ТН бўйича товар коди

(2007 йилги версия)


1.

Рангли металлар, рангли металлар буюмлари ва прокати, рангли металлар парчалари ва чиқиндилари


2805, 74, 75, 76, 78, 80, 8101 (8101 96 000 0, 8101 99 900 0 дан ташқари), 8102 (8102 96 000 0, 8102 99 000 0 дан ташқари), 8103 - 8112


2.

...