язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2007 й. 109-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2007 й.

N 109



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик

субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини

тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"

2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 6 июндаги

109-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 1.3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"корхона муассислари (қатнашчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш)";

банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Корхонани ихтиёрий тугатиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади";

б) 1.4-бандда:

биринчи хатбошидаги "ёки таъсис ҳужжатларида вакил қилинган органлар" ва "ва органлар" сўзлари чиқариб ташлансин.

учинчи хатбошидаги "ушбу ҳокимликлар ҳузуридаги" сўзлари "ушбу ҳокимликлар ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3.1-бандда:

биринчи хатбошидаги "ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органларга" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агар корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти - бир ой муддатда) ихтиёрий тугатишга киришмаган ёхуд корхона муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, рўйхатга олувчи орган бир ҳафта муддатда хўжалик судига корхонани тугатиш тўғрисидаги даъво аризасини белгиланган тартибда юборади";

учинчи хатбошидаги "муассислар (қатнашчилар) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган орган ёхуд" сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 3.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.2. Корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик суди бу ҳақда корхонани давлат рўйхатидан ўтказган органга ҳамда махсус комиссияга ёзма равишда хабар бериши шарт. Шунинг асосида рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг давлат реестрига корхона тугатиш босқичида эканлиги тўғрисидаги маълумотлрни ёзиб қўяди, махсус комиссия эса корхонани тугатишни амалга оширишга киришади";

д) 3.3 ва 3.4-бандлар чиқариб ташлансин;

е) 3.5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.5. Хўжалик судининг қарори кучга кирган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар махсус комиссияга ўтади";

ж) 3.6-бандда:

биринчи-учинчи ва еттинчи хатбошидаги "тугатиш" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "матбуот органларида корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон беради" сўзлари "бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон берилишини ташкил этади" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "оралиқ тугатиш балансини" сўзлари "оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "оралиқ тугатиш баланси" сўзлари "оралиқ тугатиш баланси лойиҳаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Оралиқ тугатиш баланси рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилгандан кейин махсус комиссия томонидан тасдиқланади";

ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

з) 3.7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "тугатиш" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;

и) 3.8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.8. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан кейин махсус комиссия кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тасдиқловчи банк тўлов ҳужжатлари нусхаларини илова қилган ҳолда тугатиш баланси лойиҳасини тузади ва келишиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида тугатиш баланси лойиҳаси келишилганлиги ёхуд, рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда, келишиш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома бериши шарт.

Тугатиш баланси ҳудудий махсус комиссия томонидан тасдиқланади";

й) 3.10-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошидаги "тугатиш" сўзи "махсус" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Махсус комиссия тугатиш ишлари тугалланганлигини (қолган мол-мулк тақсимотини ҳисобга олган ҳолда) протокол билан расмийлаштиради";

к) 3.11-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.11. Корхонанинг тугатиш ҳужжатлари тўлиқ пакети тўплангандан сўнг махсус комиссия тугатилаётган корхонани юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади";

иккинчи хатбошидаги "рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларининг асл нусхалари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидаги "корхонанинг муассислари (қатнашчилари) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органи ёхуд" сўзлари чиқариб ташлансин;

л) 4.1-банднинг биринчи хатбошидаги "корхонанинг муассислари (қатнашчилари) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органи ёхуд" сўзлари чиқариб ташлансин;

м) 4.2-бандда:

учинчи хатбошидаги "корхонанинг муассислари (қатнашчилари) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органи ёхуд" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "асл нусхаси" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й.,12-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 19-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъекти- юридик шахс ихтиёрий тугатилган тақдирда тугатиш тўғрисида Халқ банки филиали юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган орган томонидан хабардор қилинади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 237-модда.