язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2007 й. 102-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2007 й.

N 102



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА АЙРИМЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб

чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик

қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 14 мартдаги

ПФ-3860-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 сентябрдаги 447-ф-сон фармойиши;

Вазирлар Маҳкамасининг "Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 7 январдаги 4-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 17 майдаги

102-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 7 январдаги 4-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 1-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун четдан келтирилаётган, шунингдек вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг ташқи савдо компаниялари (бирлашмалари), "Ўзинтеримпекс", "Ўзмарказимпекс", "Ўзсаноатмашимпекс", "Марказсаноатэкспорт" давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниялари ҳамда лизинг компаниялари орқали белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ четдан келтирилаётган технология жиҳозлари ҳамда бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга импорт бож пошлина ставкаси, агар уларни етказиб бериш технология жиҳозлари етказиб бериш учун тузилган контракт шартларида назарда тутилган бўлса, 2004 йил 1 январдан бошлаб ноль фоиз миқдорида белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ўз эҳтиёжлари учун четдан келтирилган технология жиҳозларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар. Четдан келтирилган технология жиҳозлари (технология жиҳозлари етказиб беришга тузилган контракт шартларига мувофиқ четдан келтирилган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар)дан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган, шунингдек импорт қилинган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сотилган ва текин берилган тақдирда уларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган импорт бож пошлиналари ставкалари татбиқ этилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорининг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 73-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказишда фойдаланиладиган технология жиҳозлари, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни четдан келтиришда, агар уларни етказиб бериш технология жиҳозлари етказиб бериш учун тузилган контракт шартларида назарда тутилган бўлса, божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно)".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 202-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 йил, 5-сон, 29-модда