язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2007 й. 73-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2007 й.

N 73



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"

2006 йил 27 декабрдаги ПҚ-542-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида" 2006 йил 27 декабрдаги ПҚ-542-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 4 апрелдаги

73-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келишни ва унинг транзитини тақиқлаш тўғрисида" 1998 йил 15 майдаги 213-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини транспортнинг барча турлари билан олиб келиш тақиқлансин.

Этил спиртининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали транзити фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади, ушбу банднинг учинчи хат бошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Этил спиртининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали учинчи мамлакатлар ҳудудидан Евро-Осиё иқтисодий ҳамжамияти аъзоси бўлган давлатлар ҳудудига ёхуд Евро-Осиё иқтисодий ҳамжамияти аъзоси бўлган давлатлар ҳудудидан учинчи мамлакатлар ҳудудига транзити фақат темир йўл транспортида амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 16-бандининг учинчи хат бошига "ваколатли органини" сўзларидан кейин "Евро-Осиё иқтисодий ҳамжамияти аъзоси бўлган давлатларни" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 14-сон, 146-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 4, 18-модда.