язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2007 й. 20-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2007 й.

N 20



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат

бюджети параметрлари тўғрисида" 2006 йил

18 декабрдаги ПҚ-532-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 29 январдаги

20-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 августдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автомобиллар тўхташ жойларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги Низомнинг 4.4-банди чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудлари бўйича ўтиши учун йиғимлар ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 2000 йил 10 октябрдаги 391-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 65-модда) 1-бандидаги "Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 декабрдаги 552-сон қарори" сўзлари "қонун ҳужжатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида" 2001 йил 30 майдаги 240-сон қарорида:

а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошидан ҳамда 3-банднинг учинчи хатбошидан "ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) иловада:

илова номидаги ва 1-банддаги "Ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ягона солиқ тўлови тўловчилари ҳисобланадиган ва Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси маҳаллий бўлимлари билан ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шартномалар тузган кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 5 фоизини Жамғармага ўтказадилар.

Кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 5 фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Жамғармага ўтказиш давлат бюджетига мажбурий тўловларга тенглаштирилади";

3-банддан "ягона солиқни ва", "ягона солиқ ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;

4-банднинг "а" кичик банди чиқариб ташлансин;

6, 8-бандларидан "ягона солиқ ёки" сўзлари ва 10-банддан "ягона солиқнинг ёки" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 4-6-сон, 42-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 1, 6-модда.