язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2007 й. ПФ-3883-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.06.2007 й.

N ПФ-3883



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли Фармони 5-бандидаги қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг вақтинчалик характердаги алоҳида қарорларига мувофиқ божхона тўловлари тўлашдан озод этиш бўйича илгари берилган имтиёзлар муддати ўтгандан сўнг татбиқ этилмайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (И.Б. Абдуллаев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 5 июндаги

ПФ-3883-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 - 2008 йилларда Тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида" 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ-510-сонли қарорининг 5-банди "киритилган корхоналар" сўзидан сўнг "мазкур қарорда назарда тутилган лойиҳалар бўйича" сўзлари билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 232-модда.