язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2007 й. ПФ-3876-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.05.2007 й.

N ПФ-3876



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ВА АЙРИМЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сонли ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сонли қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 11 майдаги

ПФ-3876-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритиладиган

ЎЗГАРТИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Темир-терсак, қора ва рангли металлар чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлашга топширишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 19 декабрдаги Ф-2400-сон фармойиши иловасининг учинчи хатбошидаги "Қурбанов Д. - Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси" сўзлари "Қурбанов Д. - Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси" сўзлари билан алмаштирилсин.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 11 майдаги

ПФ-3876-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқоттан ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 июлдаги ПФ-3767-сонли Фармони иловасининг 6-банди.


2. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ва қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 сентябрдаги ПФ-3800-сонли Фармони иловасининг 4-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2006 йил 3 мартдаги ПҚ-296-сонли қарорининг 2-банди.


4. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-324-сонли қарори иловасининг 2-банди.


5. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 июндаги ПҚ-369-сонли қарорининг 2-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 191-модда.