язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.2006 й. 228-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2006 й.

N 228



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси фаолиятини

ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 3 ноябрдаги

228-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорида:

в) 11-илованинг "Акциядорлик жамиятларининг шўъба корхоналари" бўлими 4-банди қуйидаги мазмундаги 4-6-бандлар билан алмаштирилсин:

"4. "Ўзгеобурғунефтгаз" акциядорлик компанияси

5. "Ўзнефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси

6. "Ўзнефтгазқурилишинвест" акциядорлик компанияси".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 38-модда):

а) 3-банднинг иккинчи хатбошида "Нефть маҳсулотлари минтақавий бошқармаси" сўзлари "Нефть базалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 21 октябрдаги 460-сон қарорида:

а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 3-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси иҳтиёрига берилаётган 5-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар рўйхати";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

в) 4-банднинг иккинчи хатбошида "Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" сўзи "Ўзгеобурғунефтгаз", "Ўзнефтгазқазибчиқариш" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 1-4 ва 6-8-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 444-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 11, 83-модда.