язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2006 й. 207-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.2006 й.

N 207



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш

ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

3. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 18 сентябрдаги 324-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 19 октябрдаги 484-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 2 октябрдаги

207-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарори 1-бандининг "г" кичик банди биринчи хатбошида "Фан ва техника давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1998 йил 19 январдаги 31-сон қарорининг 1-бандида ва 2-бандининг учинчи хатбошида "Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази" сўзлари "Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорида:

а) 4-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказининг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) учун олинган ўз маблағлари, Марказнинг илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро жамғармалар ва ташкилотларнинг грантлари, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади";

б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги илмий-техник дастурларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни тақсимлашда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида истиқболли илмий-амалий тадқиқотларни ва инновация фаолиятини биринчи навбатда қўллаб-қувватлашни назарда тутсин".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 сентябрдаги 315-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2002 й., 10-сон, 56-модда) 6-иловада "Охунов А.О. - Фан ва технологиялар маркази директорининг ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Демография ва истеъмол бозорини ўрганиш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 24 декабрдаги 448-сон қарорида:

а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Марказий иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларининг буюртмалари, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари, Марказнинг илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг грантлари ҳамда Марказнинг ўз фаолиятидан оладиган даромадлари Марказни маблағ билан таъминлаш манбалари этиб белгилансин";

"Фан ва технологиялар марказининг, халқаро жамғармалар ва ташкилотларнинг грантлари" сўзлари "Марказнинг илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро жамғармалар ва ташкилотларнинг грантлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада "Охунов А.О. - Фан ва технологиялар маркази директорининг ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2003 йил 17 мартдаги 140-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 3-сон, 25-модда) 2-илованинг 6-банди еттинчи хатбошида, 3-илованинг 6-банди еттинчи хатбошида, 4-илованинг 6-банди еттинчи хатбошида ва 5-илованинг 6-банди еттинчи хатбошида "Фан ва технологиялар маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Section-416 (b)" дастури доирасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан таъминлашнинг асосий йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 8 сентябрдаги 389-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошида:

"Илмий-техника таррақиётини Мувофиқлаштириш кенгашининг Фан ва технологиялар марказига" сўзлари "Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Умумиқтисодиёт комплекси ва Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси" сўзлари "Иқтисодий ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари комплекси" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 26-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари ва кенгашларининг раҳбарлари таркиблари тўғрисида" 2004 йил 9 февралдаги 60-сон қарорига 1-илованинг "Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев бошчилик қиладиган комиссиялар" бўлими 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар билан ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 2004 йил 22 мартдаги 134-сон қарорида:

а) 1-илованинг 5.57, 7.1, 7.3, 7.5, 7.24-бандларида "Фан ва технологиялар маркази" ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада "Охунов А.О. - Фан ва технологиялар маркази директорининг ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 6-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида:

"грантлар тарзида" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Фан ва технологиялар маркази билан тузилган контрактларга мувофиқ" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-техника дастурлари доирасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 19 июлдаги 338-сон қарорига 4-иловада "Охунов А.О. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази директорининг ўринбосари, илмий-техник ҳамкорлик бўйича кичик комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисмининг раиси" сўзлари "лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари, илмий-техник ҳамкорлик бўйича кичик комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисмининг раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 7-сон, 69-модда):

а) 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ";

б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 3-илованинг 10-банди ўн учинчи хатбошида "Фан ва технологиялар маркази билан биргаликда танлов ва грантлар асосида" сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 3-илованинг 14-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирнинг беш нафар ўринбосари, шу жумладан, икки нафар биринчи ўринбосари бўлади, улардан бири Вазирликнинг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори ҳисобланади".


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:

а) 1-иловада ва 44-иловада "Ҳабибуллаев П.Қ. - Фан ва технологиялар маркази директори" сўзлари, шунингдек 6-иловада "Ҳабибуллаев П.Қ. - Фан ва технологиялар марказининг бош директори" сўзлари "лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 9-иловада ва 28-иловада "Охунов А.О. - Фан ва технологиялар маркази директорининг ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 8-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 8-бандида:

а) йигирма олтинчи хатбошида "таълим соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг давлат дастурларига буюртманомаларни кўриб чиқади ва шакллантиради, фан-техника тараққиёти манфаатларини кўзлаб уларни амалга оширишга бўлган асосий талабларни белгилайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар марказига тақдим этади" сўзлари "таълим соҳасида вазирликнинг илмий-техника дастурини кўриб чиқади ва шакллантиради, уни амалга оширишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) йигирма тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"аспирантура ва докторантура орқали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш режаларини ишлаб чиқади".

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 9-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази уставининг 10-банди бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш соҳасидаги тадқиқотлар дастурини шакллантириш ва уни амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағлар олиш".


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 7 сентябрдаги 420-сон қарорида:

а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Молия вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда Фанлар академиясининг миллий бойлик ҳисобланган нодир илмий қурилмалари, махсус объектлари ва иншоотлари, музейлари ва кутубхоналари таъминотига ҳар йили зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин";

б) 6-бандда "Фан ва технологиялар маркази" сўзлари "Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг "Бош вазирнинг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилик қиладиган республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 4 ноябрдаги 519-сон қарорига 1-иловада "Ҳабибуллаев П.Қ. - Фан ва технологиялар маркази директори" сўзлари "лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2005 й., 1-сон, 3-модда) илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Урганч шаҳар ҳарбий ихтисосликдаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ихтиёрига бериш тўғрисида" 2005 йил 28 июлдаги 175-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм Маъмун академияси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг 1000 йиллигини нишонлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 1 ноябрдаги 240-сон қарорида:

а) 4-бандда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази (П. Хабибуллаев)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг 7, 8, ва 20-бандларида "Фан ва технологиялар маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 июндаги 110-сон қарорининг 8-банди "а" ва "в" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 40-сон, 396-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., 10-сон, 73-модда.