язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2006 й. 198-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2006 й.

N 198



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари

таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш

масалалари тўғрисида" 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 15 сентябрдаги

198-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат эҳтиёжлари учун танлов асосида озиқ-овқат товарлари етказиб беришни ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 26 сентябрдаги 454-сон қарорида:

а) 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 1-иловада:

илова номидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

I бўлимда:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбектендерконсалтинг" тендерлар ўтказувчи агентлик, кейинги ўринларда "Агентлик" деб аталади, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қарашли ташкилот ҳисобланади";

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агентлик товарлар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилиш, сотиш юзасидан тендер савдолари, танловлар ўтказиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилот ҳисобланади";

II бўлимда:

1-банднинг учинчи хатбошига "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича" сўзлари қўшилсин;

1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бевосита маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва товар (ишлар ва хизматлар) етказиб берувчиларни танлов олдидан саралаш";

III бўлимнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Агентлик ўз фаолиятини тендерларни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг холислиги принципларига мувофиқ амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг буйруқларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади";

IV бўлимда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш юзасидан савдолар учун тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"товарлар (ишлар ва хизматлар)ни потенциал етказиб берувчиларни танлов олдидан саралайди";

V бўлим 1-бандининг еттинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

VI бўлимда:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ҳисоб беради";

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бош директор раҳбарлик қилади";

5-банднинг биринчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банднинг биринчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирига" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирига" сўзлари билан алмаштирилсин;

VII бўлим 2-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

IX бўлим матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қарорига кўра тўхтатилади";

в) 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "2000 йилда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини харид қилиш тўғрисида" 2000 йил 8 апрелдаги 136-сон қарорига 1-иловада:

а) 2.2-бандда:

учинчи хатбошидаги "Макроиқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда" сўзлари "Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Республика товар-хом ашё биржаси" сўзлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3.2-банддаги "ва 3" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 6.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6.2. Олдиндан малакали саралашни ташкил этиш ва давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра тендер комиссияси ташкил этилади, комиссия ўз иш тартибини ва тендер ўтказиш тартибини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди";

г) 6.3, 6.4, 6.5, 6.6, 6.7 ва 6.8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

д) Ижтимоий соҳа муассасаларини, махсус истеъмолчиларни ва давлат захирасини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартибига 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 37-38-сон, 380-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 9, 68-модда.