язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2006 й. 194-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2006 й.

N 194



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАМДА БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни

сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги

муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-31-сон Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-31-сон Қонунига биноан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотганлиги эътироф этилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 14 сентябрдаги

194-сон қарорига

ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатини, сертификатлаштиришни ўтказиш, хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 38-модда):

а) қарорнинг номидан ва 1-банддан "сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатини", "сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхати" ва "сертификатлаштиришни ўтказиш" сўзлари чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:

а) 9-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасининг бож ҳудудида товарларни қабул қилишда товарлар "Ўздавстандарт" марказида аккредитация қилинган ихтисослаштирилган фирмалар томонидан мувофиқлик сертификациясидан" сўзлари "маҳсулотлар белгиланган тартибда аккредитация қилинган органлар томонидан мувофиқлик сертификациясидан (мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар учун)" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

15-бандга "Божхона хизматлари" сўзларидан кейин "(мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларга нисбатан)" сўзлари қўшилсин;

Импорт контрактни ҳисобга олиш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш схемаси 6-бандининг "Товар сертификацияси" блокига "(мажбурий сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларга нисбатан)" сўзлари қўшилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15.1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 17-модда) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15.1. Сертификатланиши шарт бўлган ахборот маҳсулотлари ва хизматларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришда импортёр мазкур маҳсулотлар ва хизматлар белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатни тақдим этади.".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга штрихли кодлашни жорий этиш тўғрисида" 1999 йил 21 сентябрдаги 438-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 56-модда):

а) бешинчи хатбошида, 1, 7-бандларда, II бўлимнинг номланишида "EAN" ва "EAN International" сўзлари "GS1" сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-банддаги "Товарлари EAN штрихли кодлари билан тамғаланиши керак бўлган" ва "EAN Uzbekistan" товарлар ва хизматларни автоматик идентификатлаштириш марказида рўйхатдан ўтадилар" сўзлари "ўз товарлари GS1 штрих кодлари билан тамғаланиши истагини билдирган" ва "GS1 Uzbekistan" уюшмасида рўйхатдан ўтадилар" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-банддаги "штрихли кодлаштирилиши керак бўлган" сўзлари "ўз товарлари GS1 штрихли кодлари билан тамғаланиши истагини билдирган" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-банддаги:

"EAN Uzbekistan" марказида" сўзлари "GS1 Uzbekistan" уюшмасида" сўзлари билан;

"EAN" сўзи "GS1" сўзи билан алмаштирилсин;

д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳсулот (товар)ларни GS1 штрих кодлари билан тамғалаш тадбиркорлик фаолияти субъекти томонидан GS1 таснифлаш ва кодлаш соҳасида рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, ишлаб чиқарилаётган товарнинг рақамли коди ва штрихли коднинг оригинал-макети олингандан кейин ихтиёрий равишда амалга оширилади";

е) 9-банддаги "уларни EAN штрихли коди билан тамғалашни таъминлайдилар" сўзлари "уларни шунингдек GS1 штрихли коди билан тамғалашлари мумкин" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида транспорт-экспедиторлик фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 9 сентябрдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги низом ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартибида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 59-модда):

а) 13-банддаги "Транспорт воситалари, терминаллар ва транспорт-экспедиторлик фаолиятининг бошқа объектлари, шунингдек" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 14-банддаги "ваколатли давлат органи ёки у вакил қилган орган томонидан" сўзлари "қонун ҳужжатларига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):

а) 14-бандда:

ўнинчи хатбошида "мувофиқлик сертификати" сўзлари "мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларга мувофиқлик сертификати" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбошига "(мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотларни сотишда)" сўзлари қўшилсин;

б) 37-банднинг олтинчи хатбошига "(мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар учун)" сўзлари қўшилсин;

в) 119-банднинг биринчи қисмидаги "белгиланган намунадаги ҳужжат берилган ҳолда сертификациядан ўтган" сўзлари "мувофиқлик сертификатига эга бўлган (мажбурий тартибда сертификатланиши шарт бўлса)" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33, 34-бандларида ва Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботи схемасида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) "EAN" сўзи "GS1" сўзи билан алмаштирилсин.



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотганлиги эътироф этиладиган қарорлари


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва СССР Маҳсулот сифатини бошқариш ва стандартлар давлат комитетининг "Ўзбекистон ССРда маҳсулотни сертификациялашни жорий этиш ишларини ташкил этиш ҳақида" 1990 йил 2 февралдаги 66-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатини, сертификатлаштиришни ўтказиш, хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарорига 2-илова 5, 11 ва 12-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 38-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга штрихли кодлашни жорий этиш тўғрисида" 1999 йил 21 сентябрдаги 438-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисидаги низомнинг III ва IV бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 56-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 37-38-сон, 378-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 9, 66-модда.