язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2006 й. 149-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2006 й.

N 149



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт

жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил

11 майдаги ПФ-3751-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 27 июлдаги

149-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ҚЎШИМЧАЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда):

а) 1-илованинг 11-бандига қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалардан тушаётган миллий валютадаги маблағларни Марказий банк томонидан хорижий валютага конвертация қилишда";

б) 2-иловада:

10-банднинг охирги хатбошига "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тушаётган миллий валютадаги маблағларни Марказий банк томонидан конвертация қилиш бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;

25-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалардан тушаётган миллий валютадаги маблағларни Марказий банк томонидан хорижий валютага конвертация қилиш".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 30-сон, 294-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 7, 56-модда.