язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 й. 98-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2006 й.

N 98



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш

соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида

турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида"

2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон Қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида" 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.




Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 29 майдаги

98-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 августдаги 350-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этишга оид низомда:

а) 2-банддаги "ёки жисмоний" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) Низомга 1-иловада:

биринчи хатбошидаги "шунингдек жисмоний шахсларга" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-банддаги "ва жисмоний" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) Низомга 2-илова 1-бандидаги "жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми" сўзлари чиқариб ташлансин;

г) Низомга 3-илова 3-бандидаги "ёки жисмоний" сўзлари чиқариб ташлансин;

д) Низомга 6-илова 4-моддасининг 4.1-бандидаги "жисмоний шахс бўлган ташувчига энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, юридик шахс бўлган ташувчига эса" сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 8-иловадаги "жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 июлдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:

2-банддаги "ёки жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи*)" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-бандга изоҳ матни чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Автомобиль транспортида тижорат асосида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда):

1-илова 6-бандининг йигирманчи хатбошидаги "юклар" ва "ёки жисмоний" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-илова 15-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида автомобиль транспортида йўловчилар ташишни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:

а) 2-банднинг биринчи хатбошига "автомобиль транспортида" сўзларидан кейин "юридик шахслар томонидан" сўзлари қўшилсин;

б) 6-банднинг "г" кичик бандидаги "якка тартибдаги тадбиркорлар ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (юридик манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) мавжуд автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг тегишли бўлинмаси томонидан берилган белгиланган шаклдаги автотранспорт воситаси техник жиҳатдан соз эканлиги тўғрисида белги қўйилган автотранспорт воситаси техник паспортининг ёки автотранспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилганлиги далолатномасининг нусхаси;

г) лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари ёхуд лицензия талабгорининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси нусхаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар;

д) юридик шахс ходимлари касб малакасининг белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;

е) юридик шахснинг йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларининг тегишли аттестациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;

ж) ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди";

г) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ўнтагача автотранспорт воситасидан фойдаланувчи юридик шахслардан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида, ўнта ва ундан ортиқ автотранспорт воситаларидан фойдаланувчи юридик шахслардан - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади";

д) 10-банддаги "ёки жисмоний" сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 20-бандда:

биринчи хатбошидаги "юридик шахс" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ж) 28-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

з) Низомга иловада:

Схема номидаги "(юридик ва жисмоний шахслар)" сўзлари чиқариб ташлансин;

Схеманинг иккинчи устунидаги "юридик шахс ва жисмоний шахс" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 22-сон, 194-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 38-модда.