язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 й. 99-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2006 й.

N 99



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ

ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва

чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш

учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 6 мартдаги ПҚ-300-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг "Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон ҳамда "Истеъмол товарлари улгуржи савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ташқарисида товарлар сотишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 11 ноябрдаги 546-сон қарори;

"Ўзозиқовқаттаъминот" ихтисослаштирилган давлат-акциядорлик компаниясини қайта ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 5 февралдаги 47-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 8-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 29 майдаги

99-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, идоралар ва корхоналарнинг айланма маблағлари нормативлари тўғрисида" 1997 йил 25 февралдаги 108-сон қарорига иловадаги "Ўзбекбирлашув" ва "Ўзбексавдо" уюшмаси позициялари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 29-модда):

а) 1-илованинг 3-бандидаги "Ўзбексавдо" корхоналари ва ташкилотларидан ва бошқа" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 2-илованинг 5-бандидаги "Ўзбексавдо" сўзи чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 24 декабрдаги 561-сон қарорида:

а) 1 ва 2-бандлар чиқариб ташлансин;

б) 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маълумот учун қабул қилинсинки, "Гўшт-сут савдо" давлат акциядорлик бирлашмасининг устав жамғармаси Тошкент шаҳрида жойлашган ва "Гўшт-сут савдо" давлат савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибига кирган тўртта совутгичнинг мол-мулки қиймати ҳисобига шаклланади";

в) 4-банднинг учинчи - олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

г) 8-банд чиқариб ташлансин;

д) 1, , 2-4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ савдосида мулкчилик муносабатларини, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва монополиядан чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 24 мартдаги 125-сон қарорида:

а) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 2-банд чиқариб ташлансин;

в) 4-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компаниясини бошқариш марказий аппарати тузилмаси ходимларининг чекланган сони (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 40 нафар этиб ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компаниясининг" сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компанияси билан мустақил" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

д) 7-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

е) 1, 2 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 24 декабрдаги 561-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида" 1999 йил 14 июндаги 299-сон қарорининг 3 ва 4-бандлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат корхоналари омборларидаги тайёр маҳсулотлар қолдиқлари нормативлари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги 167-сон қарорига 1-иловадаги "Ўзбексавдо" компанияси, "Ўзмаишийуюшма" ва "Ўзбекбирлашув" сўзлари чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон" давлат теннис клубини ташкил этиш тўғрисида" 2000 йил 29 декабрдаги 512-сон қарорининг 4-банди чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда):

а) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари" бўлимида:

номидан "ҳокимликлари" сўзи чиқариб ташлансин;

бўлимга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари, ҳудудий базалар, шунингдек вилоятлар "Матлуботсавдо" акциядорлик компаниялари томонидан амалга ошириладиган улгуржи савдо";

б) "Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари" бўлимидаги "Улгуржи савдо" сўзлари "Улгуржи савдо, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари, ҳудудий базалар, шунингдек вилоятлар "Матлуботсавдо" акциядорлик компаниялари томонидан амалга ошириладиган улгуржи савдо бундан мустасно" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 31 октябрдаги 374-сон қарорига 1-иловадаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 63-модда) 35 ва 36-бандлар чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 68-модда):

а) 4-банд чиқариб ташлансин;

б) 3-илованинг 3, 7, 10 ва 12-бандлари чиқариб ташлансин;

в) 4-илованинг 3, 9 ва 10-бандлари чиқариб ташлансин;

г) 5-илованинг 3, 12 ва 14-бандлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорига иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):

а) 3-банддаги "давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқига 1-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат гувоҳномаси" сўзлари "тегишли лицензия" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Товарлар фақат тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида улгуржи сотилиши мумкин";

в) 23 ва 35-бандларнинг охирги хатбоши чиқариб ташлансин;

г) 47-банддаги "савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим ёки алоҳида товарлар билан савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия йиғими" сўзлари "алоҳида товарлар турлари билан савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Демография ва истеъмол бозорини ўрганиш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 24 декабрдаги 448-сон қарорига 1-иловадаги "Файзиев З.О. - "Ўзбексавдо" давлат-акциядорлик компанияси раиси" сўзлари чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2006 йилларда чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари тармоқларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 78-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошидаги "Ўзбексавдо", "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компаниялари, "Савдо" ҳудудий компаниялари" сўзлари чиқариб ташлансин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 28 августдаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 80-модда) 4-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбексавдо", "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компаниялари" сўзлари чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-иловадаги 63 ва 64-позициялар чиқариб ташлансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Мустақиллик ва Наврўз умумхалқ байрамларига тайёргарликни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 23 июлдаги 357-сон қарорига иловадаги "Бекчанов М. - "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компанияси раиси, Файзиев З.О. - "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси раиси" сўзлари чиқариб ташлансин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:

а) 4-иловадаги "Бекчанов М. - "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компанияси раиси, Файзиев З.О. - "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси раиси" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 31-иловадаги "Файзиев З.О. - "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси раиси" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 32-иловадаги "Азаматов М.Р. - "Ўзбексавдо" акциядорлик компаниясининг савдони ташкил этиш ва улгуржи ярмаркалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, кенгаш котиби", "Файзиев З.О. - "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси раиси", "Бекчанов М. - "Ўзбекбирлашув" акциядорлик компанияси раиси" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 22-сон, 195-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 39-модда.