язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2006 й. 83-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2006 й.

N 83



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан

фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга

солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини харид қилиш - сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида" 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда) 1 ва 4-бандлари;

Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсларга беришни тартибга солиш тўғрисида" 2001 йил 28 августдаги 354-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 51-модда) 1 ва 2-бандлари;

Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришни тартибга солиш тўғрисида" 2003 йил 13 январдаги 12-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 4-модда) 1 ва 2-бандлари, шунингдек ушбу қарорга илова 1-бандининг "б" кичик банди, 3-бандининг "б" кичик банди ва 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 12 майдаги

83-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 4-бандининг "ш" кичик бандидан кейинги изоҳ қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Изоҳ: Нотариал идораларнинг биноларидан ташқари қилинган нотариал ишлар учун давлат божи икки баравар миқдорда ундирилади (озодликдан маҳрум қилиш ва ҳибсда сақлаш жойларидаги шахсларнинг ишончномаларини нотариал тасдиқлаш бундан мустасно), шунингдек ана шу ишларни бажариш учун жойларга бориш билан боғлиқ қилинган харажатлар ҳам тўланади".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 19-сон, 164-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 29-модда.