язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2006 й. ПФ-3806-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.10.2006 й.

N ПФ-3806



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли қарори қабул қилиниши муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ф.Х. Отахонов) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 4 октябрдаги

ПФ-3806-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббий марказини барпо этиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисида 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони Низомининг 6-банди еттинчи хатбошисидаги "Фан ва технологиялар бўйича марказ" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 40-сон, 394-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 10-сон, 556-модда