язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.07.2006 й. ПФ-3767-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.07.2006 й.

N ПФ-3767



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сонли Фармонига мувофиқ:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармон ва қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 6 июлдаги

ПФ-3767-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритиладиган

ЎЗГАРТИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон ва фермер хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сонли Фармони 5-бандининг учинчи хатбошисидаги биринчи жумласи чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сонли Фармони 8-бандидаги "Тадбиркорбанк" сўзи "Микрокредитбанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида" 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сонли Фармони 13-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзтадбиркорбанк"ка" сўзи "Микрокредитбанк" АТБга" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сонли Фармони 2-бандининг:

биринчи хатбошисидаги "Тадбиркор" АТБга топшириладиган маблағлар" сўзлари "Тадбиркорбанк" АТБ негизида ташкил этилган "Микрокредитбанк" АТБга топширилган маблағлар" деб ўзгартирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Тадбиркор" АТБ" сўзлари "Микрокредитбанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 16 ноябрдаги ПФ-3680-сонли Фармони иловасининг 22-бандидаги "Ўзтадбиркорбанк" сўзи "Микрокредитбанк" сўзи билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сонли қарори 5-иловасининг 28-бандидаги "Тадбиркор" сўзи "Микрокредитбанк" сўзи билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 27-сон, 246-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 7-сон, 374-модда