язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.06.2006 й. ПФ-3760-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг айрим қоидаларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.06.2006 й.

N ПФ-3760



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ФАРМОНЛАРИНИНГ

АЙРИМ  ҚОИДАЛАРИНИ  ЎЗ  КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сонли Фармонига мувофиқ:


Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг айрим қоидалари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 6 июндаги

ПФ-3760-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

фармонларининг ўз кучини йўқотган

деб топиладиган айрим

ҚОИДАЛАРИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада деҳқон (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1991 йил 29 ноябрдаги ПФ-295-сонли Фармонининг 10-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, хорижий сармояларни жалб этиш ва ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида" 1992 йил 24 июлдаги ПФ-445-сонли Фармонининг 2-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш тўғрисида" 1997 йил 19 декабрдаги ПФ-1897-сонли Фармонининг 2-4 ва 5-бандлари.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3626-сонли Фармони иловасининг 3-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 23-сон, 201-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 6-сон, 332-модда