язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2005 й. 222-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2005 й.

N 222



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИ

ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банклардаги депозит ҳисобварақларидан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида" 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 6 октябрдаги

222-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда) 1-банди тўртинчи хат бошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда) 6-банди учинчи хат бошида "маблағлар мавжуд бўлган ҳолларда, меҳнатга ҳақ тўлаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган эҳтиёжлар учун нақд пулни" сўзлари "банкларнинг депозит ҳисоб рақамларида маблағлар мавжуд бўлганда нақд пулни" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 67-модда) 7-бандининг иккинчи ва учинчи хат боши чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 189-бандига олтинчи хат бошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хат боши қўшилсин:

"пластик карточкалардан фойдаланилган тўловни қабул қилишдан бош тортиш";

еттинчи-ўн тўққизинчи хат бошилар тегишли равишда саккизинчи-йигирманчи хат бошилар деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 6 октябрдаги

222-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул тушумидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1995 йил 3 февралдаги 29-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тери, мўйна хом ашёси ва қоракўл тайёрлашни ва уларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 25 августдаги 366-сон қарорининг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газ сотиш тизимини тартибга солиш, улардан фойдаланиш ва автотранспорт воситаларининг ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги 542-сон қарорининг 4-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 24 июндаги 313-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 33-модда) 5-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда) 1-бандининг иккинчи хат боши, 3-банди ҳамда қарорга 1-илова.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси корхоналарининг барқарор фаолиятини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 22-модда) 4-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) 3-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 40-сон, 307-модда.