язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2005 й. 198-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2005 й.

N 198



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрофирмалар

ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш

борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 15 августдаги

198-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда) 7-бандидаги "ягона солиқни" сўзлари "ягона солиқ тўловини" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида" 2001 йил 30 майдаги 240-сон қарорида:

а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хат бошидаги ва 3-банднинг учинчи хат бошидаги "ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 10 фоизи" сўзларидан кейин "ёки ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 5 фоизи" сўзлари қўшилсин;

б) иловада:

илованинг номидаги ва 1-бандидаги "ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 10 фоизини" сўзларидан кейин "ёки ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 5 фоизини" сўзлари қўшилсин;

2-4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ягона солиқ ёки ягона солиқ тўлови тўловчи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси маҳаллий бўлимлари билан ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шартномалар тузган кичик бизнес корхоналари ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ёки ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 5 фоизини Жамғармага ўтказадилар.

Кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ёки ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 5 фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Жамғармага ўтказиш давлат бюджетига мажбурий тўловларга тенглаштирилади.

3. Кичик бизнес корхоналари Жамғармага маблағларни ягона солиқни ва ягона солиқ тўловини тўлаш учун белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказадилар. Жамғармага ўтказилиши керак бўлган маблағлар солиқ органларига тақдим этиладиган ягона солиқ ёки ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларда алоҳида сатрда акс эттирилади.

4. Ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шартномалар тузган кичик бизнес корхоналари иккита тўлов топшириқномасини расмийлаштирадилар:

а) ягона солиқ тўловчилар белгиланган тартибда:

Жамғармага - ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизи миқдорида;

бюджетга - ягона солиқ ҳисобланган суммасининг 93 фоизи миқдорида ўтказадилар;

б) ягона солиқ тўлови тўловчилар белгиланган тартибда:

Жамғармага - ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 5 фоизи миқдорида;

бюджетга ва Давлат мақсадли жамғармаларига - ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 95 фоизи миқдорида ўтказадилар";

в) 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Мазкур Низом билан белгиланган ягона солиқ ёки ягона солиқ тўловидан Жамғармага ажратмалар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги қайднома билан акс эттирилади:

"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлар бўйича)" 6410-ҳисоб рақами дебити"

"Суғурта ва Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш ҳисоб рақами кредити (6500) "Камолот" ёшлар ҳаракати жамғармасига тўловлар" ҳисоб рақами ажратиб кўрсатилган ҳолда.

7. Маблағларни Жамғармага ўтказишда қуйидаги бухгалтерия қайдномаси тузилади:

"Суғурта ва Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш ҳисоб рақами дебити (6500) "Камолот" ёшлар ҳаракати жамғармасига тўловлар" ҳисоб рақами ажратиб кўрсатилган ҳолда.

"Пул маблағларини ҳисобга олиш" ҳисоб рақами кредити"

г) 8-банднинг биринчи ва учинчи хат бошидаги ва 10-банддаги "ягона солиқ", "ягона солиқнинг" сўзларидан кейин тегишли равишда "ёки ягона солиқ тўлови", "ёки ягона солиқ тўловининг" сўзлари қўшилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 67-модда) 1-банди тўртинчи ва бешинчи хат бошидаги "ягона солиқни", "ягона солиқ" сўзлари тегишли равишда "ягона солиқ тўловини", "ягона солиқ тўлови" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилга Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорида:

а) 3-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хат боши қўшилсин:

"микрофирмалар, кичик корхоналар ва алоҳида ташкилотлар учун ягона солиқ тўлови 7-1-иловага мувофиқ";

бешинчи-ўн еттинчи хат боши тегишли равищда олтинчи-ўн саккизинчи хат боши деб ҳисоблансин;

б) 7-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 декабрдаги

610-сон қарорига

7-ИЛОВА


Микрофирмалар, кичик корхоналар ва алоҳида

ташкилотлар учун ягона солиқ

СТАВКАЛАРИ

Солиқ тўловчилар


Товарлар сотиш

(ишларни бажариш,

хизматлар кўрсатиш)

ҳажмидан фоизларда


1. Воситачилик шартномаси бўйича хизматлар кўрсатувчи харид, таъминот-сотиш корхоналари, брокерлик фирмалари, корхоналар ва ташкилотлар


30*

2. Дастурий воситаларни ишлаб чиқаришга, компьютер техникаси ва дастурий воситаларга сервис хизмати кўрсатишга, компьютер техникаси ва ахборот технологиялари билан ишлашга ўқитиш бўйича аҳолига хизматлар кўрсатишга ихтисослашаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига тегишли бўлмаган ташкилотлар


12

3. Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти улуши эркин алмаштириладиган валютада қуйидагиларни ташкил этадиган экспорт қилувчи корхоналар учун:



сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгачани


белгиланган ставка

30 фоизга пасайтирилади


сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиздан ва ундан ортиқ фоизни


белгиланган ставка

2 баравар пасайтирилади


*) Ялпи даромадга нисбатан фоизларда"


в) қуйидаги мазмундаги 7-1-илова қўшилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 декабрдаги

610-сон қарорига

7-1-ИЛОВА


Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови

СТАВКАЛАРИ

Солиқ тўловчилар


Товарлар сотиш

(ишларни бажариш,

хизматлар кўрсатиш)

ҳажмидан фоизларда


1. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари, 2-4-бандларда кўрсатиб ўтилган корхоналар бундан мустасно


13*

2. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, ягона ер солиғи тўловчилар ҳисобланадиган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бундан мустасно


6

3. Юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирлари ташкил этишдан даромад оладиган, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган корхоналар


30

4. Хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуслар


50

5. Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) улуши эркин алмаштириладиган валютада қуйидагиларни ташкил этадиган экспорт қилувчи корхоналар учун:



сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгачани


белгиланган ставка

30 фоизга пасайтирилади


сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиздан ва ундан ортиқ фоизни


белгиланган ставка

50 фоизга пасайтирилади


*) Лизинг компаниялари учун лизинг берувчининг даромадига нисбатан фоизларда (маржа).


Изоҳ.

Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарорига мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар тасдиқланган рўйхатга биноан истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан олинган тушумдан белгиланганга қараганда 25 фоизга пасайтирилган ставка бўйича ягона солиқ тўлови тўлайдилар".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 253-модда.