язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2005 й. 156-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2005 й.

N 156



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 27 сентябрдаги ПФ-3491-сон Фармонига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 6 июлдаги

156-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 8-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб ишлаб чиқариш тартибининг 3-бандига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 18 мартдаги 144-сон қарорининг 13 ва 14-бандларида "Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг" сўзлари "Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика музейлари фаолиятини яхшилаш тўғрисида" 1994 йил 23 декабрдаги 618-сон қарорида:

а) 3-бандда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин, "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.

б) 1-иловада:

илованинг номланишига, биринчи ва ўн саккизинчи хатбошига "ва спорт" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошида "Маданият ишлари вазирлигининг музейлари" сўзлари "Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг маданий-маърифий муассасалари, кутубхоналари ва музейлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошида "давлат уюшмаси" сўзлари "давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида:

а) 5-бандда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин, "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.

б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компанияси, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлигига Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикасига гастролга келувчи жамоалар ва алоҳида ижрочиларнинг транспортда юриши, яшаши, овқатланиши учун миллий валюта (сўм)да ҳақ олишга рухсат берилсин".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 августдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган Бартер асосида экспорт қилиш тақиқланган юқори ликвидли товарлар рўйхатининг 49-бандига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия шон-шуҳрати музейини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 284-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 23-модда):

а) 4-бандда "Давлат спорт қўмитаси" сўзлари "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Олимпия шон-шуҳрати музейи тўғрисидаги низомнинг 2-банди биринчи ва иккинчи хатбошига, 6-бандининг учинчи хатбошига, 8-бандига, 9-банднинг биринчи ва учинчи хатбошига, 12-бандининг тўртинчи хатбошига ва 15-бандига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ички сув транспорти уставининг 21-банди бешинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси" сўзлари "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Шарқ тароналари" халқаро мусиқий фестивалини ўтказиш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 132-сон қарорининг 1-банди биринчи ва тўртинчи хатбошига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар ва хизматлар) рўйхатининг 2 ва 5-бандларига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 15-модда):

а) 2 ва 4-бандларда "Маданият ишлари вазирлигидан", "Маданият ишлари вазирлигининг" сўзлари тегишли равишда "Маданият ва спорт ишлари вазирлигидан", "Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):

1, 9-бандларда, 10-банднинг биринчи хатбошида, 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошида, 14-бандда, 15-банднинг биринчи ва учинчи хатбошида, 16-бандда, 17-банднинг биринчи хатбошида, 18-банднинг биринчи хатбошида, 19, 21, 22-бандларда, 23-банднинг биринчи хатбошида, мазкур Низомга 1, 1а-иловаларда, 7-илованинг 19-бандида "гувоҳнома", "гувоҳномалар", "гувоҳномани" сўзлари тегишли равишда "сертификат", "сертификатлар", "сертификатни" сўзлари билан алмаштирилсин;

5, 7, 8, 9-бандларга, 10-банднинг биринчи хатбошига, 11-банднинг биринчи хатбошига, 14-банд, 15-банднинг учинчи хатбошига, 25-банднинг биринчи хатбошига, 26, 27-бандларга, 29-банднинг биринчи хатбошига, мазкур Низомга 1, ва 2-иловаларга "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин;

в) Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахсларга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (2-илова) 4-банднинг биринчи хатбошида, 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошида, 11, 13-бандларда "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 27 майдаги 271-сон қарорида:

а) Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастури концепцияси (1-илова) II бўлимининг тўртинчи хатбошида, V бўлимининг бешинчи хатбошида ва VI бўлимининг еттинчи хатбошида "Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси", "Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига" сўзлари тегишли равишда "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги", "Маданият ва спорт ишлари вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш тадбирларида (2-илова):

4, 18, 19, 32, 34, 35, 36, 41 ва 50-бандларда "Давлат спорт қўмитаси" сўзлари тегишли равишда "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

23 ва 24-бандларда "Давлат спорт қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин, "Маданият ишлари вазирлиги" сўзлари "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив иши тўғрисидаги низомга илованинг ўн учинчи хатбошига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бажарилишини таъминлаш юкланган давлат бошқаруви органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари рўйхатининг 2-бандида "Маданият ишлари вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси" сўзлари "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001, 6-сон, 32-модда) 2-банди еттинчи хатбошига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 45-модда):

а) Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (3-илова) 6, 20, 28, 29-бандларига, 30-бандининг иккинчи хатбошига, 36, 41, 43-бандларига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин;

б) Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловада:

1-схемага "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.

1-схемага изоҳларнинг 2, 5, 6 ва 7-бандларига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин;

1-схемага изоҳларнинг 8-бандида "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармасига" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-схемага "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин;

2-схемага изоҳларнинг 2, 5, 6 ва 7-бандларида "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин;

2-схемага изоҳларнинг 8-бандида "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармасига" сўзлари "Ўзгеодезкадастр" давлат қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисидаги низомнинг (4-илова) 4-банди биринчи ва учинчи хатбошига, 5-бандига, 8-бандининг иккинчи хатбошига, 11-бандига, 19-бандининг иккинчи хатбошига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат кансерваторияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 сентябрдаги 315-сон қарорининг 7-банди учинчи хатбошига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрининг концерт заллари ва саройларини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 30 январдаги 43-сон қарорининг 5-бандига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:

а) 1-иловада "Азизхўжаев А.А. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Қосимов Р.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири" сўзлари билан алмаштирилсин, "Қосимов Р.С. - Олий ва ўрта махсус таълим вазири" сўзлари чиқариб ташлансин, "Зокиров Ф.К. - Маданият ишлари вазири вазифасини бажарувчи" сўзлари "Азизхўжаев А.А. - Маданият ва спорт ишлари вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 27-иловада "Давлат спорт қўмитаси раиси" сўзлари "Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилик қиладиган республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 4 ноябрдаги 519-сон қарорига 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сонлар, 20-модда) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 15-бандида "9" рақами "15" рақами билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 27-сон, 191-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., 7-сон, 35-модда.