язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2005 й. 157-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2005 й.

N 157



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 27 сентябрдаги ПФ-3491-сон Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 6 июлдаги

157-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат театр-томоша муассасаларининг мақомида:

кириш қисмининг тўртинчи ва ўн биринчи хатбошида, 2, 4-бандларида, 10-банднинг биринчи хатбошида, 11, 13, 15-бандлари, 17-банднинг "б" кичик бандида ва IV-бўлимнинг биринчи хатбошида "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт ишлари" сўзлари қўшилсин;

18-банднинг ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"четдан келадиган театр-томоша муассасаларига республика ҳудудида гастролда бўлиш учун гувоҳнома бериш ҳуқуқи фақат Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига (театр жамоаларига), М. Қориёқубов номидаги Ўзбекистон Давлат филармониясига (концерт-филармония жамоаларига), "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасига (эстрада жамоаларига) берилади".

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисида" 1996 йил 18 ноябрдаги 403-сон қарорида:

а) 1, 5-бандларга "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин, шунингдек 5-банддаги "Ижтимоий таъминот" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги "Ижтимоий таъминот" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида" 1998 йил 5 мартдаги 98-сон қарорининг 3 ва 5-бандларига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин, шунингдек 5-бандда "Макроиқтисодиёт ва статистика" сўзлари "Иқтисодиёт" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 августдаги 334-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти низомининг 4-бандига "Маданият" сўзидан кейин "ва спорт" сўзлари қўшилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 27-сон, 192-модда.