язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2005 й. 133-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2005 й.

N 133



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилишга бозор механизмлари жорий этилиши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур бандга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар пахта хом ашёси етиштириш учун - 2005 йил ҳосилидан бошлаб, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла етиштириш учун - 2006 йил ҳосилидан бошлаб кучга киради.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 7 ноябрдаги 383-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 26 майдаги

133-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда):

а) 27-банднинг тўртинчи хатбошига, 29-банднинг учинчи хатбошига, 30-банднинг учинчи хатбошига "қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;

б) Низомга 2-иловага қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ. "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилишда 7 ва 8-устунлар тўлдирилмайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 21-сон, 152-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., 5-сон, 29-модда.