язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.2005 й. 94-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.2005 й.

N 94



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 24 апрелдаги ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида" (янги таҳрирда)ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг кучга кириши муносабати билан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда тегишли ахборот-таҳлил департаментлари раҳбарлар ва мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимотини қайта кўриб чиқсинлар ва янгиланган вазифалар тақсимотини белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 1 апрелдаги

94-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


I. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 1 декабрдаги 561-сон қарорида:

3) 3-иловада:

а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 6-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"коммунал хизмат кўрсатиш учун тарифлар ошганда давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини муҳофаза қилишни назарда тутувчи механизмларни ишлаб чиқиш";

"б" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

ҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига транспорт хизматларига тўловлар бўйича берилган имтиёзларнинг мавжуд тизимини таҳлил қилиш ва уларни бирхиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш";

"д" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"фавқулодда вазиятлар оқибатларидан жабр кўрган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти мониторингини олиб бориш";

в) 7-бандда:

учинчи, бешинчи ва ўнинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг Раиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши "ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини" сўзларидан кейин "шунингдек ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг Раиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 8-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси Раисининг" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг Раиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти" сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 13-банднинг биринчи хатбошидаги, 16-банднинг тўртинчи ва ўнинчи хатбошидаги, 17-банднинг учинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг Раиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти" сўзлари билан алмаштирилсин;


II. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 2 декабрдаги 564-сон қарорида:


1) 1-иловада:

3-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

7-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 12-банднинг биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси Раисининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

3) 3-иловада:

3-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

7-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси" сўзлари чиқариб ташлансин;

12-банднинг биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси Раисининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4) 4-иловада:

3-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

7-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 12-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти" сўзлари билан алмаштирилсин;


5) 5-иловада:

3-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

7-банднинг саккизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси Раисининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг" сўзлари билан алмаштирилсин.



III. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 декабрдаги 698-ф-сон фармойишига иловада:


3-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

7-банднинг еттинчи хатбошидаги ва 12-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг Раисининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 14-сон, 102-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 4, 18-модда.