язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2005 й. ПФ-3696-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.12.2005 й.

N ПФ-3696



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 сентябрдаги "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида"ги ПҚ-186-сонли қарорига мувофиқ:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги Фармонларига ўзгартишлар киритилсин:


1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-745-сонли Фармонининг 9-банди ва унинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 июндаги "Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-2871-сонли Фармони 6-бандининг бешинчи хатбошидаги "ташкил этиш" сўзлари "амалга ошириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 49-50-сон, 367-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 12-сон 473-модда