язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.11.2005 й. ПФ-3675-сон "Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.11.2005 й.

N ПФ-3675



РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯЛАРИ

ВА КЕНГАШЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижроия тузилмасига киритилган ўзгартишларга мувофиқлаштириш, шунингдек улар фаолиятини тартибга солиш мақсадида:


1. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тугатилиб, унинг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси зиммасига юклансин.

2. Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармоннинг 1-бандидан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.

3. 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


4. 2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 6 ноябрдаги

ПФ-3675-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сон қарори иловасида:

"Азимов Р.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари" сўзлари "Ханов Н.М. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзларига ўзгартирилсин;

"Тўхтаев А.Ҳ. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

"Хонов Н.М." сўзлари "Мақсумов Н.Э." сўзларига ўзгартирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш мақсад ва вазифаларини амалга ошириш Дастури тўғрисида" 2005 йил 10 мартдаги ПҚ-24-сон қарорининг 1-иловасида:

а) IV бўлимдаги:

1-бандда "Бош вазир ўринбосари" сўзи чиқариб ташлансин;

6-бандда "У.У. Рузиқулов - Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи" сўзлари "лавозими бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий масалалар ЙАТД мудири ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-бандда "Ф.А. Қодиров - Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бошқармаси бошлиғи" сўзлари "лавозими бўйича - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) V бўлимнинг 9-бандидаги "Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар ЙАТД бош мутахассиси" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари ЙАТД бош мутахассиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ. Ишчи гуруҳларнинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янги тайинланган шахслар уларнинг таркибига киритилади".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 6 ноябрдаги

ПФ-3675-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган фармонлари

РЎЙХАТИ


1. "Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 11 декабрдаги ПФ-1658-сон Фармони.


2. "Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 23 июлдаги ПФ-2342-сон Фармонининг 6-банди.


3. "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 31 январдаги ПФ-3204-сон Фармони.


4. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ-3306-сон Фармонининг 1-банди.


5. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармони иловасининг 2-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 45-сон, 337-модда