язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2005 й. ПФ-3664-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг айрим қоидаларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.09.2005 й.

N ПФ-3664



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ФАРМОНЛАРИНИНГ АЙРИМ

ҚОИДАЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида қабул қилинган қарорларга мувофиқ:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли Фармонининг 6-банди;


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-2772-сонли Фармони иловасининг 5-банди;


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-3077-сонли Фармонининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 39-сон, 295-модда