язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2005 й. ПФ-3613-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.05.2005 й.

N ПФ-3613



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА

БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонида:

6-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

8-банддаги "ва "Замин" банки" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ баъзи фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Қуйидагилар белгилансин:

"Уйжойжамғармабанк" томонидан расмийлаштирилган кредит шартномалари бўйича жисмоний шахсларнинг даромад солиғига оид имтиёзлар мазкур шахслар олинган кредитлар бўйича қарзларини тўлиқ тўлагунга қадар сақланади;

солиқ имтиёзларидан фойдаланган ҳолда собиқ "Уйжойжамғармабанк"да шакллантирилган жамғарув ҳисобварақаларидаги пул маблағларининг эгалари ипотека кредитлари олиш чоғида мана шу маблағларни бошланғич бадал сифатида йўналтиришга ҳақлидирлар. Бунда, мазкур пул маблағлари бошқа ҳисобвараққа ўтказилган ёки жамғарув ҳисобварағи ёпилган ҳолларда жамғарув ҳисобварағи эгалари жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича аввал уларга берилган имтиёзлар суммасига тенг пул маблағларини бюджетга қайтаришлари лозим.


4. Ушбу фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 30 майдаги

ПФ-3613-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 5 мартдаги ПФ-774-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳридаги уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида" 1996 йил 31 январдаги ПФ-1366-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг уй-жой қурилишида ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 24 мартдаги ПФ-1739-сон Фармони.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 22-сон, 156-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 5-сон, 186-модда