язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.02.2005 й. ПФ-3570-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.02.2005 й.

N ПФ-3570



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига ўзгартиришлар киритилсин:


1. "Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонида:

а) 3-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши, 4, 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 10-бандида:

учинчи хатбошидаги "Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг тегишли ҳудудий бўлимларига" сўзлари "Савдо-саноат палатасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини" сўзлари "Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сон Фармони иловасининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 5-6-сон, 29-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 2-сон, 69-модда