язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2004 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2004 й. 121-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2004 й.

N 121



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 12 мартдаги

121-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида" 1995 йил 4 декабрдаги 448-сон қарорига 1-илова III бўлимининг 8-банди биринчи хатбошининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бизнес-фонд"нинг хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга доир ташаббуси тўғрисида" 1996 йил 9 июлдаги 240-сон қарорида:

а) қарорнинг номи "Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тўғрисида" деб аталсин;

б) муқаддимадаги "Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида", "Хорижий инвестициялар ва хорижий инвесторларнинг фаолияти кафолатлари тўғрисида" сўзлари "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида", "Чет эл инвестициялари тўғрисида" ва "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-банддаги "Бизнес-фонд" ва" ҳамда "қўшма" сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 2-бандда:

"а" кичик банд чиқариб ташлансин;

охирги хатбошидан "ёки "Бизнес-фонд" кредитлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

д) 3 ва 4-бандлар, шунингдек қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

е) 9-банддаги "Бизнес-фонднинг" сўзлари "Осиё-Европа траст компанияси" шўъба корхонасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 19 сентябрдаги 446-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 9-сон, 32-модда) 5-бандидаги "Меҳнат вазирлиги, Хорижий инвестициялар бўйича агентлик, Бизнес-фонд, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):

б) 2-иловада:

"Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари" устунининг учинчи позициясидаги "Бизнес-фонд" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи позициядаги "Органнинг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бюджетдан ташқари жамғармалар";

в) 3-иловада:

11-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 52-модда):

а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Бизнес-фонд"нинг давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган кредит ресурсларининг камида 50 фоизи, шунингдек" ҳамда "микрофирмалар ва кичик корхоналар" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 5-банддаги "Бизнес-фонд ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003-2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 1 августдаги 276-сон қарорининг 5-бандидаги "Бизнес-фонд"га" сўзлари "Ўзтадбиркорбанк"ка сўзи билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 24 декабрдаги 563-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 131-модда):

а) қарорга қуйидаги мазмундаги 4-банд қўшилсин:

"4. "Ўзтадбиркорбанк" Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 9 июлдаги 240-сон қарори талабларига мувофиқ маҳаллий хом ашёдан экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида тадбиркорларга лизинг асосида замонавий чет эл технология линиялари ва асбоб-ускуналари етказиб бериш йўли билан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун "Раанани-Холдинг" компанияси билан 50 млн АҚШ доллари суммасидаги қўшма дастурнинг амалга оширилишини таъминласин";

б) 4-8-бандлар тегишли равишда 5-9-бандлар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 11-сон, 127-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 28-модда.