язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2004 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2004 й. 89-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2004 й.

N 89



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "2004 йил макроиқтисодий кўрсаткичларининг асосий параметрлари ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 15 декабрдаги 547-сон қарорига мувофиқ ҳамда банк тизимини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 26 февралдаги

89-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

ҳамда ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарорида:

1-банднинг тўртинчи хатбошидан "хусусий банклар бўйича сўм эквивалентида 0,3 млн АҚШ доллари миқдорида" сўзлари чиқариб ташлансин;

3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бир акциядорнинг ёки бир-бири билан боғлиқ бўлган бир гуруҳ акциядорларнинг банк устав сармоясидаги улуши устав сармояси умумий миқдорининг 25 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (хусусий банклар ва хорижий сармоя иштирокидаги банклар бундан мустасно);".


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат банкларининг кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда) 2-бандининг учинчи хатбошидаги "жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари (депозитлари)нинг кўпайган" сўзлари "жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмларининг кўпайган" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пул муомаласини тартибга солиш ва республика истеъмол бозорини ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 5 майдаги 204-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 8-сон, 98-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 2, 16-модда.