язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2004 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2004 й. 74-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2004 й.

N 74



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 17 февралдаги

74-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳудудга кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ва автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун олинадиган тўлов қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Йиғимларни ундириш эркин муомаладаги валютада бевосита божхона постларида ваколатли банкларнинг қабул қилиш пунктларида амалга оширилади, олинган маблағлар жамғарма даромадларининг транзит ҳисоб рақамлари орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта ҳисоб рақамларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.

Ҳужжатларни расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун йиғимлар тўлаш устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига тушган валюта маблағларидан "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси томонидан, транзит магистрал йўлларни таъмирлаш ва сақлаш учун йўл техникалари, асбоб-ускуналар, технологиялар ҳамда хорижда ишлаб чиқарилган материалларни сотиб олиш, шунингдек хорижда ёки хорижий фирмалар мутахассисларини республикага таклиф қилган ҳолда малакали кадрлар тайёрлаш учун фойдаланилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси юк оқимларининг Грузия портлари орқали ўтишини мувофиқлаштириш бўйича Ҳукумат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 24 майдаги 194-сон қарорининг 1-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги", "Ўзавтойўл" концерни", "Ўзавтотранс" корпорацияси", "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси" сўзлари тегишли равишда "Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги", "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси", "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги", "Ўзпахтасаноат" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 7-сон, 80-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 2, 11-модда.