язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2004 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2004 й. 31-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2004 й.

N 31



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Янги таҳрирдаги "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Устав фондларида давлат мулки улуши бўлган банкрот корхоналарни тугатиш бўйича тугатиш комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 31 декабрдаги 548-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 12-сон, 71-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 январдаги

31-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарорида "(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда):

а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "мулкида давлат мулки бўлган" сўзлари "устав фондида давлат улуши бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги "банкрот корхоналарни тугатиш жараёнининг бориши устидан кундалик назорат ўрнатсин, тугатиш комиссияси ва ишончли вакиллар қониқарсиз ишлаган тақдирда уларнинг шахсий таркибини алмаштириш тўғрисида ўз вақтида тақдимномалар киритсин" сўзлари "устав фондида давлат улуши бўлган банкрот корхоналарни тугатиш жараёнининг бориши устидан кундалик назорат ўрнатсин, тугатувчи бошқарувчи қониқарсиз ишлаган тақдирда уни вазифаларни бажаришдан озод этиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этсин";

в) 5-банднинг учинчи хатбошида "тугатиш комиссиялари ва ишончли вакиллар таркибини шакллантириш ва тасдиқлашда" сўзлари тугатувчи бошқарувчиларни тайинлашда" сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 2-иловада:

низомнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом";

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда қарздорни санациядан ўтказиш ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга жорий этилади";

7-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"шаҳар асоси бўлган корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар;

Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан таркибий қайта ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режалари маъқулланган корхоналар";

9-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"суддан олдин санациядан ўтказиш муддатида мажбурий тўловларни тўлаш ва кредитларни қайтариш муддатини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш";

10-бандда:

иккинчи хатбошида "маблағларни" сўзидан кейин "Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарори асосида" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси қарорига биноан судгача бўлган санациялаш муддатида мажбурий тўловларни тўлаш, илгари ажратилган давлат кредитларини қайтаришни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш шаклида давлат маблағларини жалб этиш";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда санациялаш ўтказилишида қарздорга хизмат кўрсатувчи банкда илгари амал қилган ҳисоб рақамлари тўхтатилган ҳолда санациялаш бўйича сўмда ва (ёки) валютада ҳисоб рақами очилади.

Санациялаш ҳисоб рақамининг иш тартиби Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади";

12-бандда "Мулкида давлат мулки бўлган" сўзлари "Устав фондида давлат улуши бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;

13-бандда:

биринчи хатбошида "Мулкида давлат мулки бўлган" сўзлари "Устав фондида давлат улуши бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҳисоб рақамларининг ҳолати тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотномаси";

14-бандда:

"режаси" сўзи "бизнес-режаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"зарурат бўлганда корхоналарга нисбатан судгача санациялаш муддатида мажбурий тўловларни тўлаш, илгари берилган давлат кредитларини қайтаришни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек ҳисобланган пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қўлланилиши, корхонани санациялаш тўғрисида қарор қабул қилинган Комиссия мажлиси протоколи ва Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг хулосаси Комиссия котибияти томонидан қарор қабул қилиш учун Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига юборилади".

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорига 3-илованинг 43-бандида "ХИФ банкрот бўлган ёки тугатилган тақдирда унинг активларини тугатиш тугатиш комиссияси томонидан очиқ ким ошди савдоси шаклида ўтказилади" сўзлари "ХИФ банкрот бўлган тақдирда бошқарувчи тугатувчи, ХИФ ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда эса  тугатиш комиссияси очиқ ким ошди савдоси шаклида унинг активларини сотади" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда) 1-иловада:

29-бандда ва 33-банднинг иккинчи хатбошида "ишончли шахс" сўзлари "тугатувчи бошқарувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;

31-бандда "ишончли шахснинг" сўзлари "тугатувчи бошқарувчининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

32-бандда "ишончли шахс" сўзлари "тугатувчи бошқарувчи" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 32-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 1, 6-модда.