язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2003 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2003 й. 487-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2003 й.

N 487



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматбаҳо металларни харид қилиш, сақлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 31 октябрдаги ПФ-3346-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


2004 йил 1 январдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 13 мартдаги 129-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси таркибидаги "Фонон" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг фаолияти масалалари тўғрисида" 1997 йилги 24 декабрдаги 566-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов